Тўртта туманда ҳокимлар алмашди

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди

Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг учта вилоятининг тўртта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди. Қарорлар халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида қабул қилинди.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди
Умеджон Барноев. Фото: t.me/buxorouz_official.

Бухоро вилоятининг Ромитан туманига 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Умеджон Исоевич Барноев раҳбар этиб тайинланди.

«Газета.uz»да реклама

Умеджон Барноев ушбу лавозимда Хуршид Яҳёевич Тоҳиров ўрнига тайинланди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов унинг истеъфосини изоҳлар экан, «Унинг тажрибасини инобатга олиб, бошқа масъул лавозимга тайинлашга қарор қилдик», — деди.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди
Самандар Астанов. Фото: t.me/e_turdimov.

Самарқанд вилояти Булунғур туманига Самандар Мустафоқулович Астанов ҳоким бўлди. Бунгача у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Аввалги ҳоким Баҳодир Абдуллаевич Бахрамов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди
Шерзод Қудратов. Фото: t.me/e_turdimov.

Мазкур вилоятнинг Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Бахриевич Сулаймоновнинг бошқа ишга ўтаётгани маълум қилинди. Янги ҳоким этиб Қудратов Шерзод Асадович тасдиқланди.

Шерзод Қудратов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди
Дилмурод Қодиров. Сурат: t.me/namvilhok.

Наманган вилояти Косонсой туманига Дилмурод Ғофурович Қодиров раҳбар этиб тайинланди. 2017 йилнинг май ойидан буён у Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янги лавозимга у президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланган Баҳодир Турсунович Юсупов ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.