Термизда Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасида гапирди. Хусусан, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни Термизда — у ердаги транспорт-логистика хабидан фойдаланган ҳолда, биргаликда таъсис этишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев — ШҲТ саммити иштирокчиларига: «Биргаликда ташкилотни янги марраларга олиб чиқишга қодирмиз»

Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари тор доирада муҳокамалар ўтказди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида имзолаш учун 40 дан ортиқ ҳужжат тайёрланганини қайд этди.

Фото: ШҲТ саммитида қатнашувчи давлатлар етакчилари «Боқий шаҳар»да сайр қилишди

Самарқандга келган давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди. Кейин «Боқий шаҳар» мажмуасида Ўзбекистон президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

Тошкентда салкам 110 млрд сўмлик тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди

Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари", "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ, бир нечта туман МТБлари ва бошқалар бор. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда доимий танлов (тендер) савдолари мониторинг қилиб борилади.

Люк Бессон ва Арманд Ассанте “Жомий ва Навоий” фильмини яратиш бўйича меморандум имзоланишида иштирок этди

Тошкент кинофестивали доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, “Жомий ва Навоий” фильми лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Ўзбек киноси кунлари” ва “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳамкорликда суратга олинган фильмлар тақдимотида Кинематография агентлиги ва «Тожикфильм» ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди, шунингдек, “Жомий ва Навоий” қўшма фильми лойиҳаси тақдим этилди.

Давлат қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлайди

2022 йил 1 октябрдан бошлаб: 🔹жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади; 🔹қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми 1- ва 2-схемаларга мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади; 🔹истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади. 📌Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2022 йилдаги ПФ-220-сон Фармони

ХIV Тошкент халқаро кинофестивалида «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган павильони намойиш этилди ва “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди

“Бир неча йил аввал ушбу павильон аянчли аҳволда эди, кино ишлаб чиқариш замонавий ускуна-жиҳозларни талаб қилар эди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг кинематографияни ривожлантиришга қаратаётган эътибори туфайли реконструкция қилиниб, жаҳон андозалари даражасида фильмлар суратга олиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланди.

ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтиш учун ариза тақдим этиш ҳамда аризани кўриб чиқиш тартиби

Солиқ тўловчи мажбурий тартибда рўйхатдан ўтади, лекин буни ихтиёрий тартибда ҳам амалга ошириши мумкин. Мажбурий тартиб Солиқ кодексининг 237-моддасига асосан ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келган шахслар мажбурий тартибни танлаган ҳолда ариза тақдим этади.

Тошкентда ижара нархлари қанча?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай эканлигини таҳлил қилди. Урбанизация суръати юқори бўлган ҳозирги даврда хонадонлар учун ижара нархлари масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораверади.

Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида Осиё рекорди янгиланди

Хабар берганимиздек, 12-17-сентябрь кунлари Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогини қабул қилмоқда.Жумладан, эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида 120 кг, силтаб кўтаришда эса 138 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралар якунлари бўйича кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида 4,6 млрд долларлик сармоявий битимлар тўплами имзоланди.

Рожер Федерер фаолиятини якунлади

Теннис бўйича 20 карра «катта дубулға» соҳиби Рожер Федерер фаолиятини якунлаганини эълон қилди.41 ёшли спортчининг энг сўнгги мусобақаси кўргазмали Лейвер Кубоги бўлади.

«Шанхай оиласининг тўлиқ аъзоси бўлишимиз вақти келди» — Александр Лукашенко

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакат ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга 12 йил аввал қарор қилганини таъкидлади. «Бу бизнинг сиёсий, иқтисодий ва балки ҳарбий-сиёсий келажагимиздир», — деди Беларусь президенти.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига эътибор қаратди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар чоғида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммитини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилиши бошланганининг аҳамиятини қайд этди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштиришга келишиб олди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Дастлаб у Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнгра Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Хоразмда фарзандини дунёга келтирган она туғруқдан 2 кун ўтиб вафот этди

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси тайинланди. Фуқаро Г.Б.нинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида мурожаатлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко учрашув ўтказди

Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Беларусь президенти ҳам етиб келди. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар вақтида шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида «яшил» тараққиёт соҳасида сармоявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам бор. Савдо ва сармоявий битимлар ҳажми $15 млрдни ташкил этади.

Тошкент яқинида бир гуруҳ шахслар дориларнинг “сроги”ни қалбакилаштириб сотгани аниқланди

Қўлга олинганлардан умумий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 445 минг дона сифатсиз дори воситалари олиб қўйилди. ЎзАнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Янгийўл тумани Регистон МФЙ 44-уйда тезкор тадбир ўтказилди.

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади

Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.

Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралар ўтказди

Самарқандда ХХР раисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида давлатлар раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев: Тошкент халқаро кинофестивалининг дунёдаги нуфузи ошиб бормоқда

Киночилар уйида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой темир йўл лойиҳаси бўйича битим имзолади

«Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўллар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Владимир Путин Самарқандга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.) Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.

"Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши тўғрисида уч томонлама битим имзоланди

Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиради. Кеча, 15 cентябрь куни Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

ХХР раиси Самарқандга келди

ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Самарқанд аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.