Эрон ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади

Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар қилди Эрон ахборот агентлиги.

Ҳужжатни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзолади.

Меморандумда назарда тутилган барча мажбуриятларни бажаргандан сўнг, Эрон ШҲТнинг тўлиқ аъзосига айланади.

«Газета.uz»да реклама

Эрон ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, яқинда Эроннинг ШҲТга кириш жараёни якунланиши билан боғлиқ барча ҳужжатлар мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланиб, кўриб чиқиш учун Мажлисга юборилган.

«Бундан буён биз турли иқтисодий, савдо, транзит ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйдик», — дея таъкидлади Абдуллоҳиён.

ШҲТ Бош котиби бугунги кунни ҳам Эрон, ҳам ташкилот учун муҳим кун деб атади. «Эроннинг минтақадаги қудратли ва барқарор давлат сифатидаги мавқеи ШҲТ учун муҳим. Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи мақомидаги давлатга айланганди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.