Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Икки президентни ҳам бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.

Ушбу меҳмонни ҳам Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга келди
Ташриф дастурида Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши кўзда тутилган.

Бундан аввал Самарқандга Мўғилистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ХХР раиси Си Цзиньпин келди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.