Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилиши бошланганининг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилиши бошланганининг аҳамиятини қайд этди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

15 сентябрь куни Самарқандга ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон ҳам етиб келди ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолаб, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Самарқандда рўй берган янгиланишларни алоҳида қайд этди.

Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз экани таъкидланди.

«Газета.uz»да реклама

Президентлар икки томон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Маълумот учун, жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.