Париж-2024. Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Олимпиадада чиқиш қилади

Бугун, 7 август куни Францияда давом этаётган Олимпиадада 20 спорт тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Шундан 10 тасида ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Тошкентда Malibu-2 ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда Malibu-2 ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Парижда навбатдаги катта талон-тарожлик амалга оширилди

Париж Олимпиадасида Индонезия бадминтон жамоаси талон-тарож қилинди. "Antara" хабарига кўра, ўғрилар жамоа менежерининг сумкасини ўмариб кетишган.

Гендер тестидан ўта олмаган боксчи Хелиф Олимпиада финалига чиқди

Жазоирлик боксчи Имон Хелиф Париждаги Олимпия турнирида финалга чиқди. У 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда таиландлик Жанжаем Суваннафенгни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Олимпиада-2024. Футбол. Аёллар баҳслари бўйича финалчилар аниқланди

Футбол бўйича аёллар олимпия турнирининг финалчилари аниқланди. Бразилия аёллар терма жамоаси ярим финалда Испанияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Тошкент вилоятида ўзи, хотини ва боласини отиб ўлдирган "участковый" бўйича қўшимча маълумот берилди

28 ёшли профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан келишмовчилик сабаб уни ва ўз фарзандини ўлдирди. Аввалроқ, Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини қурол билан отиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик.

Бу йил 700 мингдан ортиқ 1-синф ўқувчиларига "Президент совғалари" топширилади

12 номдаги ўқув қуроллари қачон мактабларга тўлиқ етказилиши маълум қилинди. Хабар қилинишича, 2024-2025-ўқув йилида республикадаги мавжуд 10 182 та умумтаълим мактабига 719 366 нафар мактаб ёшидаги болалар 1-синфга чиқиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 586 290 нафар (81,5%) ўқувчи қабул қилинган.

Париж—2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев АҚШ вакилини мағлуб этиб, финалга йўл олди

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.-71 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги учинчи жангини АҚШ вакили Омари Жонсга қарши ўтказди.

Тошкент вилоятида шаръий хотинининг қизига шилқимлик қилган эркак қамалди

У қизга бўса олишни таклиф қилиб, бу борада тажриба орттиришини айтган. 2024 йил август ойининг 6 куни жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судида шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди.

Париж-2024: Бугун Баҳодир Жалолов ярим финал жангини ўтказади

Олимпиаданинг 12-кунида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади. Бугун, 7 август куни Париж Олимпиадасининг 12-кун беллашувлари ўтказилади.

Париж-2024. Футбол. Аёллар бўйича илк финалга йўл олган жамоа аниқланди

АҚШ ва Германия терма жамоалари тўқнаш келган 2024 йилги Олимпия ўйинларида аёллар футболи турнирининг ярим финал учрашуви якунланди. Жамоалар Лион шаҳридаги (Франция) «Групама» стадионида тўқнаш келишди.

Париж-2024. Арам Варданян бронза медали учун кураш олиб боради!

Бугун спорт курашлари бўйича ҳамюртимиз Арам Варданян чорак финалда япониялик Кусака Наога имкониятни бой берганди. Ярим финалга йўл олган япон спортчиси ушбу босқичда Арманистон вакилини мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.

Бокс. Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши жангдан қанча гонорар олгани маълум бўлди

4 август куни Лос-Анжелесда Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасида икки камар учун жанг бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида мағлубиятга учради.

Уильямснинг трансфери нимага боғлиқ?

"Атлетик" вингери Нико Уильямс ҳали ҳам "Барселона"га ўтиши мумкин. Каталония клуби Ольмо учун йирик шартнома тайёрлагани аввалроқ хабар қилинганди.

Олимпиаданинг ғолиб ва совриндори бўлган французларга қанча мукофот пули берилади?

Ёзги Олимпия ўйинларида Франция шарафини ҳимоя қилаётган мезбон спортчилар мусобақадаги медаллар учун қанча мукофот пули олиши маълум бўлди. RMC Sport нашрининг ёзишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан франциялик спортиларга 80 минг евро мукофот пули берилади.

Бухорода Gentra люкидан танасини чиқариб, доира чалган фуқаро жазоланди — видео

Бу ишга йўл қўйган автомобиль ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди. Ижтимоий тармоқда Gentra йўловчиси транспорт воситасининг ойнасидан тана қисмини чиқарганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.  Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Париж-2024. Рустам Ассакалов чорак финалда ютқазди

Маҳоратли юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди. Арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Париж-2024. Арам Варданян чорак финал баҳсида ютқазди

“Клакссик” курашчи Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида чорак финал баҳсида гиламга чиқди. Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби япониялик Нао Кусака билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Тошкентда "валютчик" салкам $280 минг пули билан ушланди

Ундан 239 356 АҚШ доллари ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди. Чилонзор туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахсдан 239 356 АҚШ доллари ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди.

Париж-2024. Актенге Кеунимжаева Олимпиададаги илк баҳсини ўтказди

Ўзбекистонлик спортчилар яна бир дастур аёллар курашида ҳам дебют қилди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди.

Париж-2024. Рустам Ассакалов чорак финалда

Юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятки старт олди. Тажрибали курашчимиз 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Париж-2024. Арам Варданян мисрлик рақибидан устун келди

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади. -77 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимиз илк баҳсда мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олди.

Депутатлар экологик экспертиза бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди

Олий таълим вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича топширилган аризалар кўриб чиқилганини маълум қилди. Унга кўра, кўп мурожаатлар турли (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқа ҳужжат юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, юкланган ҳужжатлар сифатсизлиги ва бошқа) сабабларга кўра рад этилган.

Дзюдочи Шарофиддин Болтабоев ўз фаолиятини якунлади

Ўзбекистонлик яна бир дзюдочи ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аввалроқ ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этган Гулноза Матниязова ўз фаолияти якунига етганини эълон қилган эди.

Париж-2024. Полиция ходимлари чидаб бўлмас яшаш шароитларидан шикоят қилишди

Франциянинг етакчи полиция уюшмаси – Миллий полиция иттифоқининг махсус маслаҳатчиси Рик Анрининг айтишича, полиция ходимлари яшайдиган ётоқхоналарда тараканлар ва сичқонлар кўпайган. "Айрим полиция ходимлари бир қатор ноқулайликларга дуч келишди.

Франция футбол жамоаси Олимпия ўйинларини ютса, бонуслар учун бюджетни ошириши керак бўлади

Франция спорт вазирлиги агар футбол жамоаси Париждаги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этса, қўлга киритилган медаллар учун бюджетни оширишга мажбур бўлади. Манбага кўра, Франция Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчиларига тўловлар учун 18,64 миллион евро ажратган.

Депутатлар экологик экспертиза бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 14-сентабр 6-октабр кунлари мамлакатимизда илк бор нуфузли мусобақа – футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Бугун, 6-август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш бўйича амалага оширилаётган ишлар юзасида мас’уллар иштирокида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Сурхондарёда Lacetti автомашинасини поезд уриб юборди

Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб юбориши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Олимпиада-2024. АҚШ медаллар қўлга киритиш бўйича яққол пешқадам

Ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақалари сарҳисобига кўра, АҚШ жамоаси 21 та олтин, 30 та кумуш, 28 та бронза, жами 79 та медаль билан 200 дан зиёд миллий жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаб турибди. Океан орти жамоасини таъқиб этаётган Хитой олимпиячилари 21 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 53 та медаль билан 2-ўринни банд этган бўлса, 3-ўриндан жой олган Франция олимпиячилари 13 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза медалини қўлга киритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.