Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида учрашув ўтказди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилишича, томонлар Ўзбекистон—Туркия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
1 июндан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун янгиланган тарифлар амал қила бошлайди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йилда жорий этилган энергия ресурслари нархларини ҳар йили индексация қилиш механизми доирасида тасдиқланди.
Туркистон шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Киев режими Москванинг қатъий ҳаракатларидан яна бир марта ҳуркиб тушди. Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг Приднестров аҳолисига Россия фуқаролигини олишни осонлаштириш ҳақидаги фармонига ёширин қўрқув билан муносабат билдирди. «Ўзига хос қадам», — деб асабий изоҳлайди у ва дарҳол муносабат талаб қилади. Энг муҳими, у минтақадаги Россия ҳарбий контингентини «чақириқ» деб атайди. Кимга чақириқ? Буюришга ўрганган, аммо ҳозир рус одамларининг қонуний ҳуқуқларининг тикланишини фақат асабий кузатишга мажбур бўлган режимга.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 2-тур учрашувлари якунланди.Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши баҳс олиб борди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини австралиялик Стив Эрцегга қарши ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшгача бўлган боксчилар қитъа чемпионлиги учун жанг қилдилар.
Шахмат бўйича 13-Жаҳон чемпиони Гарри Каспаров 2026 йилги FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаровнинг мусобақадаги иштироки ҳақида фикр билдириб, унинг тезлиги, аниқлиги ва ўйин услубини юқори баҳолади.“Кипрда Синдаров яхши ва тезкор ўйиннинг ажойиб уйғунлигини намойиш этди.
Туркистон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда ўзбек томонидан қурилган янги масжид фаолияти билан танишди. Кенг кўламли диний-маърифий мажмуа 7 гектардан ортиқ ҳудудда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 5 мингдан зиёд намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди. “Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.
UFC’нинг оғир вазндаги собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну аралаш яккакурашларга қайтиши олдидан баландпарвоз баёнот бериб, ўзини MMA тарихидаги энг яхши жангчи деб атади. «Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман.
Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида хориждан олиб кирилган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда божхона назоратининг “яшил йўлак” йўналиши орқали ҳаракатланган икки нафар шахс текширувдан ўтказилган.
Боку шаҳрида 17–22 май кунлари ўтиши режалаштирилаётганБМТнинг 13-Бутунжаҳон шаҳарсозлик форуми (WUF13) “Бутундунёни уй-жой билан таъминлаш: хавфсиз ва бардошли шаҳарларҳамда жамоалар” мавзусига бағишланган. Форум глобал уй-жойинқирози, иқлим хавфлари, инклюзив режалаштириш ва барқарорурбан ривожланиш бўйича ечимларни муҳокама қилиш учунасосий майдонлардан бири ҳисобланади. Унда дунёнинг 178 тамамлакатидан 30 мингга яқин мутахассис иштирок этишикутилмоқда (trend.az). Форумда қабул қилинадиган “Боку ҳаракат чақириғи” (BakuCall to Action) БМТ Бош котибининг 2026-йилдаги ҳисоботигаасос бўлиб хизмат қилади (undp.org). Бу эса форумнинг нафақатмулоқот майдони, балки аниқ сиёсий мажбуриятларшакллантириладиган платформа эканини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ҳамда Бош вазир Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғир ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этди, шунингдек, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Жиззах вилоятида 23 ёшли аёлнинг туғруқхонадан чиқарилганидан бир неча кун ўтиб вафот этиши жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, фожианинг дастлабки сабаби шифокор тавсиясисиз қабул қилинган дори воситасига оғир аллергик реакция бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
29–31 май кунлари Тошкент шаҳрида Eco Expo Central Asia 2026 дастури доирасида йирик халқаро Cat Expo кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир High Town Mall мажмуасида ташкил этилади.
Жума куни Туркистон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Ўзбекистон томонидан қардош мамлакатга туҳфа сифатида қурилган масжидни зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган саммитда туркий давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилги Олимпиада ўйинларига бокс бўйича саралаш тизимини тасдиқлади. Ушбу тизимни "World Boxing" ташкилоти тақдим этган.
Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума — 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Осмон ўзгарувчан булутли бўлади.
Ўзбекистон Президенти 4 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Янги тартиб иссиқхоналар ва ишлаб чиқариш биноларини иситишда зарарли материалларни ёқиш учун жарималар жорий этишни назарда тутади.
Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларнинг финал баҳслари ўз якунига етди. U 15 ёш тоифасини ташкил этган мазкур йўналишда терма жамоамиз 13 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза, жами 27 та медал жамғариб, қитъамизда тенгсиз эканини яна бир бор намойиш этдилар.
18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” мавзусида йирик халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбирда 200 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида икки кун мобайнида Ўзбекистон кубоги-2026 мусобақасининг чорак финал учрашувлари ўтказилди ва ярим финалда куч синашувчи жуфтликлар номи аниқланди. Баҳсларнинг иккинчи куни чорак финал баҳсларини СҚБ ҳамда “”Оил Стар” жамоалари бошлаб беришди.
Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена”да Олимпиада чемпионлари ва жаҳон юлдузлари иштирокида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. 29-май куни бўлиб ўтадиган мусобақада Париж Олимпиадаси ғолиби, Жаҳон ва Осиё чемпиони Абдумалик Ҳалоков ҳиндистонлик Аниш Кумарга қарши рингга кўтарилади.
Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғларни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус айни пайтда “Андес” хантавирусининг кенг кўламли тарқалиши бошланганини кўрсатувчи белгилар йўқлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у яқин ҳафталарда вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Президентнинг 12 майдаги фармони билан Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.