Хабарингиз бор, 23-25 август кунлари Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 57 давлатидан ташриф буюрадиган 400 нафар спортчи иштирокида кечадиган баҳсларда ҳамюртларимиз катта таркибда ғолиблик учун кураш олиб боришади.
17-августдан 18-августга ўтар кечаси Перт шаҳрида (Австралия) UFC 305 турнири бўлиб ўтди, унинг асосий жангида жанубий африкалик Дрикус дю Плесси ва Янги Зеландия вакили Исроил Адесанья тўқнаш келди. Ўрта вазн тоифасида чемпионлик камари сўроқ остида эди.
Австралияда UFC 305 турнири давом этмоқда. Турнир доирасида польшалик Матеуш Гамрот австралиялик Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда ҳакамлар Хукернинг очколар эвазига ғалаба қозонганини қайд этишди.
41 ёшли америкалик подкаст бошловчиси, аралаш яккакураш бўйича собиқ спортчи ва стендап комиги Брендан Шауб Исроил Адесанья ва Дрикус ду Плессис ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. "Адесаньянинг карьераси шундай давом этади.
Олтита Олимпиадада иштирок этган тарихдаги илк баскетболчи ўз фаолиятини 39 ёшида якунлади. Испаниялик Руди Фернандес икки карра жаҳон чемпиони, тўрт карра Европа чемпиони ва уч карра Олимпия ўйинлари совриндори ҳисобланади.
Бухорода ёшларимизнинг ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бухоро шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.
Ярим оғир вазнда UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейра 6 октябрь куни Солт-Лейк-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда навбатдаги жангини америкалик Халил Роунтрига қарши ўтказади. Ушбу жанг UFC 307'нинг асосий жанги бўлади. Перейра 30-июнь куни бўлиб ўтган сўнгги жангида чехиялик Жири Прохазкани иккинчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Таниқли промоутер Эдди Ҳирн (Matchroom Бохинг) Париж Олимпиадасида иштирок этган боксчиларнинг 4-5 нафари билан ҳамкорлик қилмоқчилигини маълум қилди. Ҳирнни фақатгина ғолиблар қизиқтирмаяпти: “Шундай чемпионлар бўлдики, улар проф рингда самарали ҳаракат қилишига ишонч уйғота олмади.
2025 йилда эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати май ойида Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақида IBA расмий маълумот берди. Аёллар ўртасидаги ЖЧга эса март ойида Сербия пойтахти Белград шаҳри мезбонлик қилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бир қатор суғурта компанияларига нисбатан жарима солинганини маълум қилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида 5 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.
2024–2025 ўқув йили учун мандат эълон қилинди. Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
UFC президенти Дана Уайт жароҳатидан тикланишда давом этаётган Жон Жонснинг навбатдаги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди. "Жонс ноябрь ойида асосий воқеликка сабаб бўладими?
Польша бош вазири Дональд Туск мамлакат 2040 ёки 2044 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун даъвогарлик қилишини айтди. Аввалроқ Германия 2040 йилги ўйинларни ўтказиш учун ариза топшириш истагини билдирган эди.
Аввалроқ, Париж Олимпиадасидаги муваффақиятсиз натижалардан сўнг Мирзагали Айтжанов штаби терма жамоани тарк этган эди. Бугун терма жамоа бош мураббийи этиб, Қайрат Сатжанов тайинланди.
Спорт вазирлигида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, ҳудудий кураш федерацияларининг мутасаддилари, тегишли мутахассислар, делегатлар иштирок этган конференцияда ўтган йиллар давомида мамлакатимизда миллий спортимиз бўлган курашни ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги ривожини қўллаб-қувватлаш, зарур инфратузилмани яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россия солиқ органларига қарзини тўлади. Собиқ чемпион Федерал солиқ хизматига 302 миллион рубль (тахминан 3 млн 400 минг доллар) тўлади. Нурмагомедовнинг солиқ органларидан қарзи июль ойида маълум бўлганди.
Саудиялик Турки ал аш-Шайх ижтимоий тармоқдаги саҳифасига янги пост жойлаштирди. "Фьюри-Усик 2. 21.12.2024" - деб ёзди аш-Шайх. Бу орқали у Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш шу йилнинг 21 декабрь куни ўтказилишини маълум қилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев Топ-15 рейтингини тарк этди.
Озодбек Назарбеков матбуот анжуманида журналистларга “Овоз” лойиҳасига ажратилган маблағга изоҳ бериб, керак бўлса, уйини сотиб, пулни қайтариб беришини айтди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков одамлар “Овоз” лойиҳасига ажратилаётган маблағларни маломат қилаверишса, ўз уйини сотиб, пулларни давлатга қайтариб беришини айтди. Бу ҳақда бугун, 16 августь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков “Овоз” лойиҳаси ҳақида гапирди.
Автобусларга янги тизим ўрнатилмоқда. Бу дастур қўлланилгач автобуслар тезлиги 50 км/ соатдан ошмайди.
У телеграмда Call Center номли аккаунт очиб, одамларни алдаш йўли билан пулларини олиш билан шуғулланган. Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи Б.Ў.
Меҳнат муносабатларини тартибга солишда масъул бўлган мутасадди ташкилотлар фаолиятида масъулиятни янада кучайтириш талаб этилади. Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини ривожлантириш, миллионлаб ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича яна бир муҳим қадам ташланди.
ИИО ходимларини видеога олиб, видеони ходимларни обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонун лойиҳаси рад этилди. Қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқлиши кераклиги билдирилди.
Дастлабки суд мажлиси якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 11 моддаси билан айбланаётган 50 нафар судланувчига нисбатан суд мажлиси санаси белгиланди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва яна 49 нафар шахсга нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи Бахтиёр Саидов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимига тайинланган Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги янги доимий вакили Акико Фужии хоним билан учрашди.
Қонунда ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта ва биометрик паспортларни алмаштиришда давлат божи тўлашдан озод этилиши ҳам назарда тутилган. Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Сағбон кўчасида жойлашган трансформатор буткаси атрофида чиқинди уюмида ёнғин чиқиши оқибатида трансформаторга зарар етган. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бир гуруҳ болалар Россиянинг Бош консуллиги ва ваколатли органлари кўмагида Ўзбекистонга олиб кетилди. Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар Сибир ва Узоқ Шарқ округидан Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консули Қобулжон Юсупов.
2004 йилда туғилган йигит 20 ёшли қизни алдаб, уни Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида 20 ёшли қизнинг "одам савдоси" қурбони бўлишининг олди олинди.
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, америкалик Шакур Стивенсон профессионал боксчиларнинг Олимпиададаги чиқишига қарши чиқди.2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси бирданига бешта олтин медални қўлга киритиб, бокс бўйича мусобақа ғолиби бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.