Тошкентда аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади

Тошкентда аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади

27–29 март кунлари Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида сабля йўналишида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Мусобақаларни «Олимпия шаҳарчаси» мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 27–28 март кунлари яккалик баҳслари бўлиб ўтади, 29 март куни эса жамоавий биринчиликда медаллар ўйналади.

Мусобақада сабля бўйича қиличбозликнинг етакчи мактабларини намоён этаётган дунёнинг энг кучли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.