Қонунбузарликлар Fair Tech ягона ахборот тизими орқали ўтказилган текширув давомида аниқланган. Маълум бўлишича, айрим компаниялар дориларни тасдиқланган улгуржи референт нархлардан юқори баҳода сотган.
Идора маълумотига кўра, нархларни сунъий ошириш натижасида сотувчилар тахминан 497 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олган.
Текширув материаллари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган. Шундан сўнг қонунбузарларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.