Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан Аброржон Пулатов Масутович ПА раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев Gazeta’га Латвия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаш таклифига муносабат билдирди.Латвия ички ишлар вазири Янис Домбрава бу масалани 29 сентябрь куни Вазирлар маҳкамаси мажлисида кўриб чиқишни таклиф қилган.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 5 октябрь — Бутунжаҳон архитектура кунида Тошкент архитектура-қурилиш университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.
Нью Йоркда 22−28 сентябрь кунлари БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий музокаралари бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёнинг барча беш давлати иштирок этди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов таълим соҳасида кутилаётган катта ислоҳотнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Аввалроқ давлат раҳбари фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўрнига ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилиши хабар қилинганди.
Обид Арзиқулович Ҳакимов Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари ва ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 1 октябрь куни Боку шаҳрида Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини, шунингдек, Мўғулистон ҳамда Афғонистонни бирлаштирган CAMCA (Central Asia, Mongolia, Caucasus, Afghanistan) тармоғининг Минтақавий форумида нутқ сўзлади.У халқаро инқироз шароитида Марказий Осиё янада барқарор, олдиндан тахмин қилса бўладиган ва жозибадор минтақага айланаётганини, бироқ кейинги ривожланиш учун ҳамкорлик, минтақавий ўзлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати 2 октябрдаги мажлисида уюшган жиноятчилик ва жамоат тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонун кучга кириши учун президент имзолаши керак.
Баҳодир Махсутович Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармойишни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева имзолади, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Олий Мажлис Сенати 2 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги янги конституциявий қонунни маъқуллади. Қонун кучга кириши учун уни президент имзолаши керак.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 1 октябрь куни кечқурун Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев барча педагог ходимларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади.У ёш авлодни тарбиялашни «дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб», «билим-маърифат, тарбия ва маданиятни» эса «Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва салоҳиятини ошириш, улкан ютуқлар ва олижаноб фазилатларнинг безавол манбаларидан бири» деб атади.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов бошчилигидаги делегация Озарбайжонда мамлакат мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашди, дея хабар берди вазирлик.Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро кафолатларнинг амалда қўлланишини таъминлаш йўллари 28−29 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида кўриб чиқилди. Gazeta мухбири Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллигига бағишланган сессия маърузачиларининг чиқишларини тинглади.
Тошкентда 28−29 сентябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми бўлиб ўтди. Gazeta БМТ, ЖССТ ва ЕХҲТ вакиллари нутқларидаги асосий фикрларни тақдим этади.
Сенатор Малика Қодирхонова болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларнинг вояга етмаганлар билан ишлайдиган ташкилотларда фаолият юритишининг олдини олиш ва бу борадаги назорат механизмларини кучайтириш масалалари юзасидан бош вазир Абдулла Ариповга сенатор сўрови юборди. Бу ҳақда Сенат хабар қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиялар фракциялари 29 сентябрь куни болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турлари, жумладан, жинсий зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Бу Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчасининг 5 ёшли тарбияланувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик бўйича шов-шувли иш фонида юз бермоқда.
Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний шилқимликка оид ишларни кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» ва «Миллий тикланиш» партиялари фракцияларида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Абу-Дабида (БАА) ўтаётган 15-конгрессда иштирок этган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Келажак ҳақидаги суҳбатлар негадир бошқача янграйдиган жойлар бор. Комо кўли соҳилидаги кичик итальян шаҳри Каденаббия шундай жойлардан бири.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган шахмат бўйича Олимпиадада ғолиб бўлган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида жинсий зўравонлик қурбони бўлган 5 ёшли қизчанинг оиласига барча зарур ёрдам ва далдани кўрсатмоқда.«Фожиа юз берганидан бери агентлик вазиятни назорат қилиб келмоқда… Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади», — деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Учқўрғонда 5 ёшли қизчанинг боғча ходими томонидан зўрлангани ҳақидаги ҳолатга муносабат билдирди.«Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.
Embraer компанияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларига буюртма қилинган янги авлоддаги C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларидан биринчисини топширди. Бу ҳақда Embraer матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакат келажаги фақат аҳоли сони билан эмас, аввало, одамлар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади. Бу ҳақда Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда айтди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга келадиган 100 дан ортиқ Америка компаниялари вакилларидан иборат делегацияга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда 24 сентябрь куни АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор маълум қилди.
АҚШнинг энг ёш сайланган президенти Жон Фицжеральд Кеннеди (JFK) 1961 йилнинг январидан 1963 йилнинг ноябрида ўлдирилгунига қадар мамлакатни бошқарган.Кариб инқирозида Совет иттифоқи билан келишувга эришилгани, ядро синовларини қисман — атмосферада, космосда ва сув остида — тақиқлаш шартномаси (Москва, 1963 йил), Ойга учиш дастури (Apollo 11) ва Тинчлик корпуси (Peace Corps) АҚШ тарихида унинг номи билан боғланади.
Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Ўзбекистон ички ишлар вазири собиқ ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Маълумотни ИИВ матбуот хизмати Gazeta’га тасдиқлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.