Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди.

Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ҳаво сифати ёмонлашиши нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳамда шамолнинг кучайиши билан боғлиқ.

Синоптиклар прогнозига кўра, кун давомида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, куннинг иккинчи ярмида эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил этиб, айрим жойларда 12–15 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Бу эса чанғ бўронлари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан атмосферада, айниқса, PM10 чанғ заррачалари концентрацияси қисқа муддатга ошиши эҳтимоли бор. Бироқ куннинг иккинчи ярмида ёғадиган ёмғирдан кейин ҳаво босқичма-босқич тозаланиши кутилмоқда.

Мутахассислар аҳолига, айниқса нафас олиш йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир хасталикларидан азият чекувчиларга имкони борича очиқ ҳавода камроқ бўлишни, эшик ва деразаларни ёпиқ сақлашни ҳамда зарурат туғилганда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Масъуллар атмосфера ҳавоси сифати доимий назорат қилиниши ва мунтазам мониторинг олиб борилаётганини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.