19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг учрашуви бўлиб ўтади.Тадбир арафасида Gazeta Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳабов билан АҚШнинг минтақага нисбатан ҳозирги иқтисодий қизиқиши қанчалик жиддий экани, қайси лойиҳалар Америка сармояларини жалб қила олиши, муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик қандай ривожланиши мумкинлиги ва Жексон-Вэник тузатишининг бекор қилинишига нималар халақит бераётгани ҳақида фикр алмашди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио якшанба куни оқшомда рафиқаси билан Самарқандга келди. Бу унинг Марказий Осиёга илк ташрифидир.
Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради, дея хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи ва «C5+1» форматидаги учрашув сабабини изоҳлади. У бу ҳақда Эндрюс қўшма базасидан Ўзбекистонга жўнаб кетиш олдидан журналистлар билан мулоқотда гапирди.
Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Учрашувда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти қарори билан Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Ислом Акрамович Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Самарқандда 19 октябрь куни «С5+1» форматида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
Полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Ўзбекистон Президенти администрациясининг (ПА) Коммуникациялар департаментида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда администрация раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойишларига таяниб, давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 15 октябрь куни Анқарада Туркия президенти Режеб Таййип Эрдоған билан учрашди.«Унга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини етказдим.
Халқаро жиноят полицияси ташкилоти (Интерпол) сайтида ўзбекистонлик тадбиркор ва Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов номига чиқарилган «қизил билдиришномаси» (Red Notice) энди кўринмаяпти.Халқаро қидирув ҳақидаги хабарнома сентябрь охирида эълон қилинган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Акмал Жумабоев Мурадович Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
Нилуфар Аллабергенова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta`га пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади.
Ҳаёт Илясович Иноғомов Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Абдулазиз Ахатович Абдулхаков Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лазизбек Пўлатович Темиров Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.Лазизбек Темиров 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган.
Тошкентда учта туман ҳокими бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta’га пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Африка Иттифоқи ҳузуридаги илк доимий вакили этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Дипломат 14 октябрь куни АИ комиссияси раиси Маҳмуд Али Юсуфга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 30 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2 октябрда Сенат маъқуллаган.
Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилида жойлашган «Аваза» курорт зонасида 8 октябрь куни Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.Бу 2025 йил ноябрь ойида Озарбайжон унинг тўлақонли иштирокчисига айланганидан бери ушбу форматда ўтаётган илк расмий учрашув.
Бобир Ҳуснидинович Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.
7 октябрь куни BBC нашри таниқли рус журналисти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича суриштирувлари ва Россия ҳукуматини очиқ танқид қилгани билан танилган, 20 йил олдин ушбу санада суиқасд қурбони бўлган Анна Политковскаянинг сўнгги интервьюларидан бирини эълон қилди. Интервью Политковскаянинг ўлимидан сўнг 2006 йилнинг ноябрь ойида BBC телеканалларида инглиз тилида берилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ишчи ташриф билан Озарбайжонга боради. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Дониёр Мукумджанович Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат 12 октябрь куни қонунчилик базасида эълон қилинди.
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.