Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр — президент

Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.

Шавкат Мирзиёев шахтадаги портлаш муносабати билан Туркия президентига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.

Зўравонлик учун жазо кучайтирилади, қонунларга эса ўзгартишлар киритилади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.

Шавкат Мирзиёев Остонада Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди

Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

«Бошқа муаммолар қалқиб чиқиши натижасида Афғонистон масаласи иккинчи даражага тушиб қолмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади. Унда президент янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни зиддият ҳал бўлгунига қадар Украинага бормасликка яна бир бор чақирди.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади.

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.

Ўзбекистон президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

«Камиловнинг Украина ҳақидаги нутқидан кейин иқтисодий муаммолар бошланди» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибида «минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган».

Мирзиёев Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни «халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, қолаверса 70 ёшга тўлгани учун «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент фармони билан Россия президенти Владимир Путин орден билан тақдирлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистонда ОТМларга қабул квоталари оширилганини олқишлади

Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди.

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади

Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон ва Венгрия президентлари учрашди

Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.