ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда. Вазирлик терактнинг ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди.

Хабарда келтирилишича, теракт оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

«Хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақиради.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади вазирлик баёнотида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.