Париж-2024да ўзига хос чеклов жорий этилади

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада стадионларида пиво сотиш тақиқланади. Le Parisien газетасининг ёзишича, спиртли ичимликларни фақат махсус ВИП ҳудудларда захиралаш мумкин бўлади. Хабар қилинишича, Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси Франция қонунчилигига мувофиқ стадионларда спиртли ичимликлар сотишни чеклаган ҳолда, барча ўйин майдончалари ва мусобақаларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга рухсат бермасликка қарор қилган.

Боксчиларимиз «Елорда кубоги»да иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди

27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилади. Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.

Осиё бокс конфедерацияси IBA’ни тарк этмоқчи

Осиё бокс конфедерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиш истагида.Reuters хабарига кўра, зарур бошқарув, молиявий ва ахлоқий ислоҳотлар амалга оширилмагани учун IBA ХОҚ таркибидан чиққани сабабли, Осиё бокс конфедерацияси аъзоликдан чиқиш ҳақида ўйламоқда.

Халқаро Олимпия куни ва Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган оммавий югуриш мусобақаси 60 мингдан зиёд ёшларни қамраб олди

Маълум қилганимиздек, бугун бутун Республикамиз бўйлаб 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июн Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Юртимизнинг 16 шаҳрини қамраб олган ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳридаги баҳслари ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Ҳасанбой Дўсматовга уй совға қилинди

Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Куни кеча ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилди.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова — Улан-Батор «катта дубулға» турнири совриндори

Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.

Расман: Халқаро Олимпия қўмитаси IBA’ни Париж-2024 Олимпиадаси бокс жанглари ташкилотчилигидан четлатди

Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессияси 22 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.Қўмита Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Қиличбозларимиз Осиё чемпионатини битта олтин медаль билан якунлашди

Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича қитъа биринчилиги якунланди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медалга сазовор бўлди.

Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолади

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) UFC промоушени билан шартнома имзолади.Рўзибоев UFC билан шартнома имзолагани ҳақидаги маълумот промоушен жангчилари ҳақида янгилик тақдим этадиган Twitter саҳифасида пайдо бўлди.

Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида икки медаль ва ЖЧнинг йўлланмаларини қўлга киритишди

Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Неймар «Ред Булл» ва Хэмилтон томон

Неймар «ПСЖ»нинг чемпионлик байрамидан воз кечиб, Монако Гран-при турнирига борди ва бу қилмишига аллақачон жиддий жавоб олди. Ҳар ҳолда, Париж клуби бразилияликка ошкора эътироз билдирди, унинг ҳаракатини провокацияга йўйди.

Боксчи қизларимиз Хитойга жўнаб кетишди

Маълумки, кузда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида йилнинг энг муҳим мусобақаларидан бири - XIX ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади.Мазкур мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам жиддий ҳозирлик олиб бормоқда.

Лицензион ҳудуддан жой олган дзюдочиларимиз 17 нафарга етди

Қозоғистонда ўтган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Халқаро дзюдо федерациясининг тизимида қайд этилишича, айни ҳолатга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 17 (11 нафар эркак + 6 нафар аёл) нафар аъзоси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи ҳудуддан жой олган.

Афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 48 ёшга тўлди

Еттита ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 19 июнь куни ўзининг 48 ёшини қарши олди.Бадиий гимнастика афсонаси 1975 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган.

Қиличбозлик. Зайнаб Дайибекова — Осиё чемпиони!

Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.

Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Қозоғистон мезбонлик қилади

16-28 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Астана шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлик қилади. Мусобақа доирасида қитъамизнинг турли мамлакатларидан ёшлар (йигитлар ва қизлар) ва ўсмир (ўғил болалар ва қиз болалар) медаллар учун кураш олиб боришади.

Шаҳрам Ғиёсов америкалик енгилмас боксчини мағлубиятга учратди (видео)

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-1, 18 КО) рақиб бўлди.

Оксана Чусовитина яна шоҳсупада!

Шу кунларда Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугундан бир қатор йўналишларда финал беллашувларига навбат берилди.

Дзюдо. Астана турнирининг биринчи кунида 3 та медаль қўлга киритдик

Қозоғистонда дзюдо бўйича Астана “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Енгил вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.

Шаҳрам Ғиёсов бўлажак жанг олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (13-0) якшанба тонгида АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида мезбонлар вакили Ҳарольд Кальдерон (27-0) билан жанг қилади. Шаҳрам мазкур жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Бу мен учун катта имконият.

“Бундай жангни орзу қилардим”. Шаҳрам Ғиёсов якшанба кунги жанг олдидан нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) АҚШда Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида навбатдаги жангини ўтказади.Мазкур жангда унга америкалик Ҳаролд Калдерон (27-0, 18 КО) рақиб бўлади.

Дзюдочиларимизнинг Астанадаги “Катта дубулға” турнирида қатнашадиган таркиби маълум

16-18 июнь кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 44 мамлакатидан ташриф буюрадиган спортчилар иштирокидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тарихда илк бор 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудудда

Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун бир қатор эътиборли фактларни учратиш мумкин.

Нодирбек Абдусатторов Дубайдаги рапид турнирида қатнашади

21 июнь куни Дубай шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tech Mahindra" турнири бошланади. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Новак Жокович «Ролан Гаррос» ғолибига айланди ва Рафаэль Надалнинг рекордларини янгилади

Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича ўтказилган Ролан Гаррос мусобақаси финалида Новак Жокович ва Каспер Рууд ўзаро тўқнаш келди.Сербиялик теннисчи Франция очиқ чемпионати финалида нидерландиялик рақибини уч сетда 7:6, 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир чемпионига айланди.

Шахмат. Шамсиддин Воҳидов — Осиё чемпиони!

4-11 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида стандарт йўналишида 9 имкониятдан 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов Осиё чемпиони бўлди.Қувонарлиси, Шамсиддин ҳам 29 июль-25 август кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов сўнгги Магнус Карлсен билан «дуранг+ғалаба» ўйнади ва турни 9-ўринда якунлади

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунига етди. Кеча спортчилар сўнгги 9-тур баҳсларини ўтказишди.

Таэквондо WT. Рим гран-присида Улуғбек Рашитов олтин, Рафалович кумуш медални қўлга киритди

Италия пойтахтида старт олган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Бугун баҳсларда иштирок этган икки вакилимиз медалларга сазовор бўлишди.

Спортчи фаолиятидаги педагогик кўникма!

Бироз олдин юртимизнинг нуфузли олийгоҳлари қаторида турувчи Чирчиқ давлат педагогика университетида ушбу олийгоҳ ректори ҳамда спортчи талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда спорт соҳасида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган талабаларнинг эришган натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда улар муносиб тақдирланди.

Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Умида Омонова 5−12 июнь кунлари Батуми (Грузия) шаҳрида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.