Бокс-2023. Жалолов иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди

Энг оғир вазн тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда турнирда ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз австралиялик Теремоана Жуниорга қарши жангнинг дастлабки раундида нисбатан сокинроқ ҳаракат қилди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.

Бокс-2023. Ҳасанбой Дўсматовдан яна бир ғалаба

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов пойтахтимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз бу гал марокашлик Саид Мортажий устидан ишончли ғалабага эришди.

Бокс-2023. Аълохон Абдуллаев ЖЧдаги дебютини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 кг. вазнда ёш боксчи жаҳон чемпионатида дебют қилди.

Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Айни кунларда оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида давом этмоқда.Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Бокс-2023. Абдумалик Ҳалаков чорак финалга чиқди

Белград-2021 жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) Тошкентдаги турнирда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. У бугун нимчорак финал босқичи доирасида Чарли Сениор (Австралия)га қарши жанг олиб борди.

Бокс-2023. Бугун 4 нафар спортчимиз рингга чиқади

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун еттинчи кун жанглари ташкил этилади. Унда икки ҳамюртларимизнинг икки нафари нимчорак финал босқичи учун, икки нафари эса чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Оғир атлетика. Жамила Панфилова Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров мексикалик, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса япониялик рақибини мағлуб этди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди.

Бокс-2023. Руслан Абдуллаев чорак финалда!

Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев учинчи ғалабасига эришди. Маврикийлик Ричарно Колинга қарши рингга чиққан юртдошимиз шоҳсупа сари яна бир дадил қадам ташлади.

Оғир атлетика. Жамила Панфилова Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.

«Агар Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритмаса, ҳайрон қоларли иш бўлади»

Россиянинг «Матч ТВ» телеканали журналисти Василий Конов Sports.kz сайтига берган интервьюсида Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг оғир вазнда спортчилари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. — Қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаевни табриклаш керак.

Бокс-2023. Бугун қайси боксчиларимиз рингга чиқади?

Бугун ҳам бокс бўйича ЖЧ баҳслари давом этади. Қуйидаги спортчиларимизнинг жангларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади.

Бокс-2023. Жасурбек Йўлдошев мусобақадаги иштирокини якунлади

Пойтахтимиздаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.  Бироз аввал Жасурбек Йўлдошев -80 кг вазн тоифасида иорданиялик Ҳусейн Иашиш билан рингга кўтарилди.    Афсуски, ёш боксчимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини эрта якунлади. Иорданиялик номдор боксчига қарши беллашувда ҳакамлар рақибнинг ғалабасини эътироф этишди (3:4).

Бокс-2023. Абдумалик Халоков илк баҳсини муваффақиятли якунлади

2021 йилги жаҳон чемпионатининг финалчиси Абдумалик Халоков ҳам Тошкентдаги жаҳон чемпионатида биринчи жангини ўтказди. -57 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган юртдошимиз дастлабки беллашувда гайаналик Кевин Аликокни мағлубоятга учратди.

Бокс-2023. Мулложонов ЖЧни ғалаба билан бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун вакилларимиз орасида дастлаб 92 кг.

Бокс-2023. Бугун 3 нафар спортчимиз жанг қилади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун 5 май куни 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда. Кучлилар ва уларнинг рақиблари кимлар бўлади?

Арманистонда катта шов-шувлар, янги рекордлар, кутилган ва кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтган Европа чемпионатидан сўнг, дунё оғир атлетикачиларининг нигоҳи Осиёга қаратилмоқда. Жанубий Кореяда ўтадиган бу галги қитъа чемпионати Осиёнинг энг кучли оғир атлетикачиларини аниқлаш билан бирга, Париж-2024 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган нуфузли мусобақа сифатида ҳам эътиборлидир.

Бокс-2023. Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади

Бокс бўйича терма жамоамиз етакчиси, Жаҳон ва олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (92+ кг) Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Ҳамюртимиз Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалаба қозонди.

Бокс-2023. Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионлиги учун жиддий киришди

Терма жамоамизнинг тажрибали аъзоларидан бири Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Мексикалик Алберто Хименесга қарши жанг қилган Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони кейинги босқич сари дадил қадам ташлади.

Бокс-2023. Мелиқўзиев илк жангида ғалаба қозонди

Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи куннинг кечки жанглари бошланди. Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг) вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев илк саралаш босқичида непаллик Рабин Тапага қарши рингга кўтарилди.

Бокс-2023. Қозоғистонда яна бир йўқотиш: Толтаевни мағлуб этган маврикийлик спортчи Руслан Абдуллаевнинг рақибига айланди

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида кутилмаган натижа қайд этилди. Қозоғистон терма жамоасининг 63,5 кг вазндаги вакили Санатали Толтаев Маврикий оролидан ташриф буюрган Ричарно Колинга имкониятни бой берди.

Бокс-2023. Руслан Абдуллаев техник нокаут эвазига биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Бугун ватандошларимиз орасида дастлаб Руслан Абдуллаев Испания вакили Оер Конде Ибарречега қарши рингга кўтарилди.

Чавандозларимиз Италиядаги халқаро мусобақада иштирокларини бошлашмоқда

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдураҳмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалко шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли турнирда қатнашишади. 7 майга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 130 – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришади.

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик хорижлик экспертлар билан муҳокама қилинди

Шу кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер ва йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш бўйича улкан тажрибага эга эксперт, менежер Вадим Ахмадиев пойтахтимизда бўлиб туришибди. Ташрифдан кўзланган мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишдир.

Бокс-2023. Бугун Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва яна икки спортчимиз рингга кўтарилади

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилади. 4 май куни тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания) (14:55дан сўнг, Б ринг)-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг) Манба: stadion.uz

Бокс-2023. Мужибилло Турсунов гамбиялик рақибига қарши жангда муддатидан аввал ғалаба қозонди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.-60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов гамбиялик Мерри Корга қарши рингга кўтарилди.

Бокс-2023. Саиджамшид Жаъфаров қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. 71 кг. вазнда қатнашаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбикдан ташриф буюрган Осорио Муханга билан жанг қилади.75 кг.

Тошкент-2023. Қозоғистон илк йўқотишга учради

Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Мусобақада фаворитларидан бири ҳисобланган Қозоғистон терма жамоасининг 60 кг.

Рус хоккейчиси: «Мен ичмайман, мен мусулмонман!»

ЦСКА хоккей клуби ҳимоячиси Ярослав Дибленко жамоасининг Гагарин кубогидаги ғалабасидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.Учрашув қаҳрамонларидан бири армиячилар ҳимоячиси Ярослав Дибленко бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.