Франциянинг Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 мусобақаси бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков (14-3) промоушендаги дебютини ўтказди.
Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшом доирасида Богдан Гусков Швейцария вакили, чемпионлик жангида иштирок этган тажрибали Волкан Оздемирга қарши октагонга чиқади.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонинг пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистан терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизниг иштирок этиш вақти билан танишинг (Тошкент вақти билан): Эркаклар:06.09 (соат 18:30) -61 кг: Адҳамжон Эргашев 07.09 21:00 -67 кг: Достон Ёқубов11.09 18:30 -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров11.09 16:00 -89 кг: Сарварбек Зафаржонов13.09 16:00 -96 кг: Суннатилла Ўсаров13.09 23:30 -102 кг: Шарофиддин Амриддинов16.09 21:00 -109 кг: Руслан Нурудинов16.09 21:00 -109 кг: Акбар Жўраев17.09 18:30 +109 кг: Рустам Жангабоев Аёллар:06.09 21:00 -55 кг: Жамила Панфилова10.09 21:00 -64 кг: Шаҳлохон Абдуллаева15.09 21:00 -87 кг: Регина Адашбаева16.09 13:30 +87 кг: Турсуной Жабборова.
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Жамоамиз Қозоистон кубогида ғолибликни қўлга киритди.
UFC президенти Дана Уайтнинг уйига нотаниш йигит бостириб кирмоқчи бўлди. Уайтнинг уйига кирмоқчи бўлган йигит полиция томонидан қўлга олинган.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA ташкилоти Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес жангига буйруқ берди.
16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлар штаби Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада қатнашадиган спортчилар номини эълон қилди.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати (US Open) стартида франциялик Александр Мюллерни мағлуб этди. Биринчи давра баҳси 1 соат 36 дақиқа давом этди ва 6:0, 6:2, 6:3 ҳисоблари билан якунланди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онориоде Эҳвериэмега қарши жангда ғалаба қозониб, профессионал боксдаги 13-ғалабасини нишонлади. Жангдан сўнг Баҳодир промоутери Боб Арумга (Top Rank) мурожаат қилди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) 2023 йил декабрь ойида октагонга қайтади.Конор декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қилади.
Халқаро Олимпия қўмитаси бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақалар тақвимини расман эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртларимиз қуйидаги лицензион мусобақаларда Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади: 1. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари Мусобақа санаси: 2023 йил, 23-сентябрь – 8 октябрьЎйналадиган лицензиялар сони: 34 та (14 та эркаклар ва 20 та аёллар вазн тоифаларида) 2. Бусто-Арсицио (Италия) жаҳон лицензион турнири Мусобақа санаси: 2024 йил, 29 февраль – 12 мартЎйналадиган лицензиялар сони: 49 (28+21) 3. Бангкок (Таиланд) жаҳон лицензион турнири Мусобақа санаси: 2024 йил, 23 май – 3 июньЎйналадиган лицензиялар сони: 51 (28+21).
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 26 августдан 27 августга ўтар кечаси нигериялик Онориоде Эҳвериэмега қарши рингга кўтарилди. 8 раундга мўлжалланган жангда Жалолов биринчи раунддаёқ нигериялик рақибини нокаутга учратди.
Бугун тунда Баҳодир Жалолов проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. АҚШнинг Тенесси штатида ўтказиладиган мазкур жангда ҳамюртимизга нигериялик Онориоде Евариеме рақиблик қилади.
Ажойиб хушхабар! Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди.
Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) альтернатив тарзда тузилган World Boxing ташкилоти ўз таркибига янги федерациялар қўшилганини эълон қилди.Канада, Бразилия, Аргентина, Германия, Гондурас ҳамда Швеция спорт федерациялари тўлақонлик World Boxing аъзосига айланди.
Сафина Саъдуллаева жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Афсуски, спортчимиз Будапештда ўтаётган дунё биринчилигининг финал босқичига йўл ололмади.
Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатидан ажойиб янгилик. Ҳамюртимиз Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини тақдим қилди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди.Финалда Магнус Карлсен тай-брейкда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳуга қарши дона сурди.
Енгил атлетикачиларимиз Анвар Анваров ва Шарифа Давронова Венгрия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди. Узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Анваров берилган 3 имкониятдан унумли фойдалана олмади ва мусобақани ҳеч қандай натижасиз тугатди.
4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида лицензион характерга эга мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади.
Туркияда велошоссе бўйича «Grand Prix Keyseri» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Екатерина Воронина жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз Будапештда ўтаётган нуфузли мусобақанинг кўпкураш йўналишида 16-натижани қайд этди.
Бугун Хорватияда дзюдо бўйича Загреб Гран-присининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ўрта вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олади. Енгил вазн тоифаларида кечадиган биринчи кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтгач кимлар билан жанг қилишини айтиб ўтди.“Декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қиламан, кейин эса BMF камари учун Жастин Гетжига қарши октагонга кўтариламан.
Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
14 август куни Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.
МДҲ ўйинларида бокс бўйича баҳслар ўз якунига етди. Кеча мусобақа доирасида қизларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганликлари ҳақида хабар қилгандик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.