Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди.
+80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз мусобақа давомида Тунис, Хитой, Хорватия, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратди.
Бироқ финалда россиялик Токио 2020 Олимпиадаси чемпиони Владислав Ларинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.