Париж-2024. Футбол. Аёллар ўртасида ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди, бу ерда ҳам Испания бор

2024 йилги Олимпиадада аёллар футболи турнирининг чорак финал босқичи якунланди. Эътиборингизга 1/4 финал учрашувлари натижаларини тақдим этамиз: АҚШ – Япония – қўшимча вақтда 1:0;Германия – Канада – 0:0, 4:2 пенальтилар;Испания – Колумбия – 2:2, 4:2 пенальтилар;Франция – Бразилия – 0:1. Шундай қилиб, АҚШ ярим финалда Германия билан, Бразилия эса Испания билан баҳс олиб боради.

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Кроуфордга ютқазди

Ўзбекистон вақти билан 4 август тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун тўқнаш келди.

Париж-2024. Бокс. Ярим финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи етиб келди?

Париж олимпиадаси эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида ярим финалга Ўзбекистондан энг кўп спортчи етиб келди — 5 нафар.Франциянинг 3 аъзоси ушбу босқичга етиб келган бўлса, Доминикан, Куба ва Испаниядан икки нафардан ярим финалга чиқди.

Париж-2024. 4-август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси бокс, велошоссе ва енгил атлетика спорт турларида 6 нафар атлет билан иштирок этади. Боксчиларимиз Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финал йўлланмаси учун жанг қилишса, енгил атлетикачимиз Анвар Анваров саралаш босқичида қатнашади.

Париж-2024. Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 доирасида чорак финал жангини ўтказди

Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангини ўтказди. Юртдошимиз чорак финалда 2018-йилги жаҳон чемпиони, Хитой Таипейи вакили Чен Ниен Чин билан баҳс олиб борди ва тажрибали рақибига муносиб қаршилик кўрсатди.

Париж-2024. Велоспорт. Никита Цветков старт олган пойга якунига етди

Велошоссе бўйича эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгаси дастури ўз якунига етди. Афсуски, 273 кмга мўлжаллангам мазкур йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Никита Цветков финишга етиб кела олмади.

Париж-2024. Маршан Фельпснинг рекордларини янгилади

Франциялик Леон Маршан Париждаги Олимпия ўйинларида 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпия рекордини ўрнатди. 22 ёшли Маршан 1 дақиқа 54,06 сония вақт кўрсатиб, 2008 йилда Майкл Фельпс томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган (1:54,23).

Жокович фаолиятида илк бор Олимпиада финалига чиқди

Новак Жокович фаолиятида илк бор Олимпиада финалига чиқди! Турнирда биринчи рақам остида сараланган 37 ёшли сербиялик ярим финалда дунёнинг 16-ракеткаси италиялик Лорензо Музеттини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Батутдан сакраш бўйича ғолиб аниқланди

Беларуслик Иван Литвинович Париждаги Олимпиадада батут бўйича дастурда биринчи ўринни эгаллади. Финалда у 63,090 балл тўплади.

Париж-2024. Боксчиларимизнинг ярим финал жанглари қачон ўтказилади?

Эркаклар терма жамоамиз 5 нафар боксчи билан ярим финал йўлланмасини нақд қилишди. Эндиликда вакилларимиз финал учун баҳсларга киришишади.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ярим финалга йўл олди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун галдаги медални тақдим қилди. Ҳамюртимиз чорак финалда даниялик Николай Тертерянни кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдиришга эришда ва ярим финалчилар қаторига қўшилди.

Дзюдочи ёшларимиз Кореядаги халқаро машғулотларда иштирок этишяпти

Хабар берганимиздек, шу кунларда Жанубий Кореянинг Жеонжу шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг бир нечта давлатидан жамоалар иштирок этяпти.

Париж-2024. Ринер ўзидан анча кучсиз рақибига қарши татамига чиқди

Олимпиаданинг дзюдо баҳсларида франциялик Тедди Ринер ва кореялик Ли ўзаро учрашиб қолишди. Уларнинг вазнидаги фарқ 62 кгни ташкил этади.

Париж-2024. Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси ўтиш ўйинида Кореяга ютқазиб қўйди

Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича ўтиш босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар Жанубий Корея билан беллашди.

Коуто “Боруссия”га ўтди

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Ян Коуто Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтди. "Асаларилар" матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли латерал келаси йилнинг июнь ойи охиригача ижарага берилган.

Париж-2024. Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Италияга имкониятни бой берди. Энди вакилларимиз ўтиш турнирида қатнашади

Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича 1/4 финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар Италия билан беллашди.  Беллашувни Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан бошлади.

Франция ҳали Олимпиадада гол ўтказиб юбормади

Мураббий Тьерри Анри бошчилигидаги Франция олимпия терма жамоаси ўз майдонларида ўтаётган Олимпиадада анчагина ишончли ҳаракат қилмоқда. Жамоа кеча Аргентинани енгиб (1:0), ярим финалга йўл олди.

Олимпиада-2024. Футбол. Япония - Испания - 0:3 (видеошарҳ)

Олимпиадада ўйинлари чорак финали доирасида бўлиб ўтган Япония – Испания учрашуви видеошарҳини томоша қилинг.

Олимпиада-2024. Футбол. Франция - Аргентина - 1:0 (видеошарҳ)

Олимпиадада ўйинлари чорак финали доирасида бўлиб ўтган Франция – Аргентина учрашуви видеошарҳини томоша қилинг.

Француз мухлислари Аргентина мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилишди

Футбол бўйича 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги Франция – Аргентина 1/4 финал ўйини олдидан франциялик мухлислар Аргентина мадҳияси янграётганда ҳуштакбозлик қилишди. Ўйин Бордода бўлиб ўтди.

Аргентина 2008 ва 2004 йилларда олтин медаллардан кейин Олимпиада медалларини олмади

Аргентина Олимпиада-2024 чорак финалида Францияга (0:1) мағлуб бўлди. Шундай қилиб, Аргентина олимпия терма жамоаси 2008 йилдан бери Олимпиада ўйинларида медал қўлга кирита олмаяпти.

Франция 1984 йилдан бери илк бор Олимпиада ярим финалига чиқди

Франция Аргентинани мағлуб этди (1:0) ва Олимпиада-2024 ярим финалига чиқди. Ярим финалда французлар Миср термасига қарши баҳс олиб боради.

Париж-2024. 3 август куни баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади:

Футбол бўйича Олимпия ўйинларининг ҳар икки ярим финал жуфтлиги маълум

Францияда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирида ҳар икки ярим финал жуфтлиги шаклланди. Жума куни ўтказилган ўйин кунининг дастлабки икки учрашувида Марокаш жамоаси АҚШ терма жамоасини (4:0), Испания терма жамоаси эса Япония терма жамоасини (3:0) мағлуб этди.

АҚШ енгил атлетика жамоаси янги жаҳон рекордини ўрнатди

АҚШ енгил атлетика жамоаси Париж Олимпиадасида 4х400 метр аралаш эстафета дастурида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Дастлабки қизғин баҳсларда Вернон Норвуд, Шамир Литтл, Брайс Дидмон ва Кайлин Браун 3 дақиқа 7,41 сония натижа кўрсатди.

Париж-2024. Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси бронза медали билан кафолатланди

Париждаги Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси польшалик Ига Свёнтек бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда 23 ёшли Свёнтек дунёнинг 67-ракеткаси словакиялик Анна Каролина Шмидловани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Ринер Олимпиада тарихига кирди

Франциялик дзюдочи Тедди Ринер Жанубий Корея вакили Ким Мин Жонгни Олимпиаданинг 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги финалида мағлуб этди. Ринер дзюдо бўйича тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган ягона спортчига айланди.

Словакиялик сузувчи Олимпиадада ҳушини йўқотди

Словакиялик сузувчи Тамара Потоцкая 200 метрлик сузиш амалини бажаргандан сўнг, спортчини замбилга ўтказиб, унга кислородли ниқоб тақишга мажбур бўлишди. Ҳозирда спортчи аллақачон ўзига келган ва шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.

Париж-2024. Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра олимпиада чемпионини мусобақадан чиқариб юбориши керак эди...

Бокс бўйича 80 кг. вазн тоифасида олимпиадада дебют қилган Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда яна бир кучли рақибга қарши жанг қилди.

Париж-2024. Бокс. Ҳасанбой Дўсматов «эл-класико»да Сакен устидан иродали ғалабага эришди

Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.