Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси аъзоси тартибсизлик учун узр сўради

2024-йилги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасининг коммуникация бўйича директори Анн Дескам Олимпиада очилишидаги шов-шувли чиқишлар учун омма олдида узр сўради. "Шубҳасиз, ҳеч қандай диний гуруҳга ҳурматсизлик қилиш ниятимиз йўқ эди.

Париж-2024. Келдиёрова ярим финалда!

Келдиёрова чемпионлик йўлида навбатдаги рақибни мағлуб этди. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди.

Париж-2024. Академик эшкак эшувчиларимиз дастлабки саралашни ўтказишди

Академик эшкак эшиш баҳсларининг бугунги дастурлари юртдошларимиз учун якунига етди. Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 5-бўлиб маррага етиб келишди.

Париж-2024. Сардор Нуриллаев биринчи давра баҳсини ўтказди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. -66 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз илк даврада бразилиялик Уилям Лимага вазари баҳоси эвазига имкониятни бой берди.

Серена Уильямс Олимпиаданинг очилиш маросимидан ҳайратга тушди

“Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 23 карра ғолиби, америкалик теннисчи Серена Уильямс Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги иштироки ҳақида фикр билдирди. "Сизда ҳеч қачон унутилмас лаҳзалар бўлганми?

Американинг машҳур компанияси Олимпиада жойларидан ўз рекламасини олиб қўйди

Американинг C Spire телекоммуникация компанияси Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларидаги можароли очилиш маросимидаги ҳодиса туфайли ўз рекламасини олиб қўйишини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, кўрсатув 26-июль, жума куни бўлиб ўтган.

Париж-2024. Триатлончиларнинг илк сузиш машғулотлари бекор қилинди, сабаби...

2024 йилги Олимпия ўйинларида триатлончиларнинг биринчи сузиш машғулотлари Сенада сув сифати ёмонлиги сабабли бекор қилинди. Ташкилий қўмита сўнгги бир неча кун ичида ёғингарчилик туфайли сув сифати ёмонлашганини қайд этади.

Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

28 июль тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшом доирасида енгил вазн тоифасида Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди.

Франция епископлари Олимпиаданинг очилиш маросимини танқид қилди

Франция епископлари Париждаги ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини танқид қилди, деб ёзади Le Figaro газетаси. "Афсуски, очилиш маросимида насронийликни масхара қилувчи саҳналар бўлган.

Париж-2024. Бугун Надаль кортга чиқади

Бугун, 28-июль куни 2024-йилги Олимпия ўйинларининг биринчи даврасидаги теннис баҳси бўлиб ўтади ва унда испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Венгрия вакили Мартон Фучович билан учрашади. Учрашув 16:30да бошланади.

Париж Олимпиадасининг биринчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамланмаси қандай кўриниш олди?

Кеча Париж Олимпиадасининг биринчи кунги баҳслари ўтказилди. Олимпия ўйинларининг биринчи кунида 3 та олтин ва 2 та кумуш қўлга киритган Австралия биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бах Корея президентидан узр сўради

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида мамлакат делегацияларини таништириш чоғида содир бўлган воқеа учун Жанубий Корея президенти Юн Сек Йолдан узр сўради. 26 июль куни бўлиб ўтган спортчилар парадида Жанубий Корея терма жамоаси адашиб КХДР деб кўрсатилди.

Руни UFC 304 мусобақасида кўриниш берди

Уэйн Руни UFC 304 мусобақасига ташриф буюрди. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси томошабинлар залида кўриниш берди.

Тимур Кападзе: “Бизга тажриба ва омад етишмади”

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миср билан (0:1) ўйиндан сўнг Ўзбекистон 24 телеканалига ўз фикрларини билдириб ўтди.“Бундай эрта кетиш ниятимиз йўқ эди.

Польшалик журналист Олимпиадага бўлган муносабати боис ишдан бўшатилди

Польша телерадиокомпанияси Telewizja Polska бошловчи Пшемислав Бабиазни Олимпиада якунига қадар ишдан четлатди. Бу ҳақда Bild компания баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Олимпиада вақтида қўпол чалкашлик содир бўлди

Олимпиаданинг очилиш маросимида Жанубий Кореяни Шимолий Корея билан чалкаштириб юборишди. Жанубий Корея Спорт вазирлиги дикторларнинг хатоси туфайли ХОҚ президенти Томас Бах билан учрашмоқчи, шунингдек, ХОҚ ва маҳаллий ташкилий қўмитадан тезкор тушунтиришлар талаб қилди.

Россиялик сузувчи финалга чиқишга тайёр

Россиялик сузувчи Евгений Сомов Париждаги Олимпия ўйинларида қатнашишни ёқтиришини айтди. 27 июль куни Сомов 100 метрга брасс усулида сузишда 13-натижани кўрсатиб, ярим финалга чиқди.

Грузиялик спортчи Олимпиадада машҳур рекордни такрорлади

Грузиялик Нино Салуквадзе ўз фаолиятидаги ўнинчи Олимпиадасида қатнашиб, канадалик чавандоз Ян Милларнинг рекордини такрорлади. 55 ёшли Салуквадзе 27 июль куни 10 метр масофага пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш босқичида қатнашиб, 44 нафар иштирокчи орасида 38-ўринни эгаллаб, финалга чиқа олмади.

Париж-2024. Жокович кейинги босқичга йўл олди, унинг рақиби Надаль бўлиши мумкин

Сербиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Париждаги Олимпиаданинг иккинчи босқичига йўл олди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган 37 ёшли сербиялик илк учрашувда австралиялик Метью Эбденни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Уч карра Олимпиада чемпиони муаммога дуч келди

Баландликка сакраш бўйича италиялик спортчи Жанмарко Тамбери Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида никоҳ узугини йўқотди. Узук Сена дарёсига тушиб кетди.

Ферстаппен Бельгиядаги Гран-при ғолибига айланди

Red Bull жамоасининг нидерландиялик учувчиси Макс Ферстаппен мавсумдаги Формула 1'нинг 14-босқичига саралашда биринчи ўринни эгаллади, бу Бельгия Гран-присида содир бўлди. Аммо Ферстаппен аввалроқ бешинчи позициядаги двигателни ўрнатгани учун Гран-прида ўз рейтингидан ўн ўринлик пастга тушиш жаримасига учраган эди.

Дзюдо. Олимпиаданинг илк медаллари ўз эгаларига топширилди

Дзюдо бўйича 2024-йилги Олимпиаданинг илк медаллари ўз эгаларига топширилди. Аёллар (48 кг): 1. Нацуми Цунода (Япония)2. Бавуудорж Баасанхуу (Монголия)3. Тара Бабулфат (Швеция)3. Ширин Букли (Франция) Эркаклар (60 кг): 1. Елдос Сметов (Қозоғистон)2. Лука Мхеидзе (Франция)3. Рию Нагаяма (Япония)3. Франсиско Гарригос (Испания).

Ана бўлмаса! Самоа бокс терма жамоаси мураббийи Олимпиада шаҳарчасида вафот этди

Самоа бокс терма жамоаси мураббийи Лионель Элика Париждаги Олимпия шаҳарчасида 60 ёшида вафот этди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган.

Париж-2024. Испания муддатидан олдин гуруҳ босқичидан чиқди

Испания терма жамоаси Олимпия ўйинларининг чорак финалига биринчи бўлиб етиб келди. Бу 2-турда Доминикан Республикаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) юз берди.

Аргентина ФИФАга ўз норозилигини билдирди

Аргентина терма жамоаси футбол бўйича Олимпия ўйинларининг очилиш учрашувида Марокашга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "альбиселесте" иккинчи голни урди ва шундан сўнг стадионда тартибсизликлар бошланди.

Париж-2024. Ольга Забелинская индивидуал вақт пойгасида 23-ўринни эгаллади

Велоспортчимиз Ольга Забелинская Париж олимпиадасида индивидуал вақт пойгаси дастуридаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз 32.4 км масофага кечган баҳсда 43:53.51 дақиқа натижа кўрсатди.

Париж-2024. Аргентина ниҳоят ғалаба қозонди

Олимпиаданинг биринчи босқичидаги кутилмаган ва шов-шувли мағлубиятдан сўнг, Аргентина терма жамоаси ироқлик рақибларини мағлуб этиб, ниҳоят ғалаба қозонди. 13-дақиқадаёқ чап қанотдан оширилган тўпдан сўнг Хулиан Альварес кўкраги билан Тьяго Альмадага узатма берди, у ўн икки метрлардан дарвозанинг чап бурчагига қаттиқ ва аниқ зарба берди - 1:0. Тайм охирида Аймен Ҳусайн тўпни боши билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади – 1:1. 62-дақиқада Лучано Гондоу яқин масофадан тўпни дарвоза бурчагига йўллади - 2:1. Якунда Игнасио Фернандес 20 метрлардан дарвозанинг юқори ўнг бурчагига кескин зарба берди - 3:1. Бу натижадан сўнг Марокаш, Ироқ ва Аргентина терма жамоаларида уч очко бор, украиналикларда эса очко нолга тенг.

Париж-2024, дзюдо. Болтабоевнинг илк жанги бекор қилинди. Унинг рақибида допинг аниқланди

Париж Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган ироқлик дзюдочи Сажжод Ғаним Сиҳин допинг сабаб мусобақалардан четлатилди.28 ёшли спортчининг қонида метандиенон ва болденон тақиқланган моддалари топилган.

Париж-2024. Бокс. Нигина Ўктамова жангсиз кейинги босқичга чиқди

Париж олимпиадасининг бокс мусобақасида бугун илк спортчимиз рингга кўтарилиши керак эди. -54 кг вазнда ўзининг илк баҳсини мисрлик Ёмна Айядга қарши ўтказиши керак бўлган вакиламиз, рақибасининг жангдан бош тортганлиги сабаблари тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди.

Париж-2024. Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Мисрга қарши таркиби эълон қилинди

Париж Олимпиадасининг футбол баҳсларида бугун 2-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон ОТЖ бироздан кейин Мисрга қарши учрашувни бошлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.