«Биринчи жангда Усик ҳаммани ҳайрон қолдирди. Менимча, Фюри жуда кўп ўйнаб юборди, шунинг учун у бу жангга жиддий қараши лозим. Бу қарама-қаршиликда ўтган сафаргидан фарқли равишда бошқача натижа кўрамиз деб ўйлайман», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фюри ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Улар ўртасидаги илк жанг 19 майда Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Жанг 12 раунд давом этди ва украиналик спортчининг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.