WTA 2024 Якуний турнирининг мукофот жамғармаси очиқланди

WTA 2024 Якуний турнирининг мукофот жамғармаси очиқланди

WTA матбуот хизмати Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида давом этаётган йилнинг сўнгги Якуний WTA турнири мукофот жамғармасини ошкор қилди.

Унга кўра, яккалик баҳслари чемпиони 4 миллион 450 минг АҚШ долларини қўлга киритади. Ўтган йили яккалик ва жуфтлик турнири чемпионлиги учун мукофот жамғармаси 9 млн долларни ташкил қилганди.

Шунчаки иштирок учун теннисчилар 335 000 долларга эга бўлишади. Ярим финалчилар 350 000, финалга етиб келганлар $1,27 млн, захира ўйинчииси 140 000 долларни ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Агар чемпион мағлубиятсиз бош совринга эга чиқса, 5,15 млн. долларлик бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.