Бокс. Йигитларимиз ёшлар ўртасидаги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Бокс. Йигитларимиз ёшлар ўртасидаги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Барча ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
— 48 кг: Сайфиддин Собиров
— 57 кг: Самандар Олимов
— 63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
— 86 кг: Акмалжон Исроилов
— 92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

Кумуш медаль:
— 75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
— 48 кг: Жасмин Тоҳирова
— 81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Бронза медаль:
— 54 кг: Собиржон Тастанов
— 71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
— 70 кг: Ойша Тоирова

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.