Сувга сакраш. Ҳамюртимиз Татаристондаги турнирда совриндор бўлди

Сувга сакраш. Ҳамюртимиз Татаристондаги турнирда совриндор бўлди

Татаристон маркази Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича «Татаристон раиси кубоги» мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнирнинг 3 метр баландликдан сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов ҳам иштирок этди.

У ушбу дастурда 406,35 балл жамғарди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.

Таъкидлаш жоиз, Вячеслав Качанов ўсмирлар ўртасида 2021 йилги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. У 2023 йил ёзидан буён Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.