ITF Надалга соғлик тилади

Халқаро теннис федерацияси (ITF) матбуот хизмати “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра ғолиби, испаниялик Рафаэль Надалнинг тикланишига умид билдирди. Аввалроқ Надалнинг сон қисмида муаммо борлиги маълум бўлган эди, шу сабаб у 25-июль, пайшанба кунги иккита машғулотни бекор қилганди.

Олимпиадада тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган шахс ҳибсга олинди

Олимпия ўйинларида тартибсизлик келтириб чиқаришда гумон қилинаётган россиялик ошпаз Кирилл Грязнов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde нашри хабар берди.

Медведев қумли кортларни яхши кўради

Дунёнинг бешинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Париждаги (Франция) Олимпия ўйинлари бошланиши олдидан қумли кортларда ўйнаш ҳақида ҳазил қилди. “Мен Ролан Гарросни бир йилда икки марта қумли кортда ўйнашни хоҳлайман”, деб ёзди Медведев ижтимоий тармоқларда.

Париж—2024. Очилиш маросимида ҳижоб билан иштирок этиши тақиқланган спортчи кепка кийиб чиқишга рози бўлди

Франциялик спортчи Соункамба Силла Париждаги (Франция) Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Аввалроқ унга ҳижобда тадбирга бориш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жеймс Олимпиададаги илк миллиардер бўлди

39 ёшли америкалик баскетболчи Леброн Жеймс Олимпия ўйинларида иштирок этаётган биринчи миллиардерга айланди. 2024-йил бошида Форбес Леброн Жеймснинг умумий бойлигини 1 миллиард долларга баҳолади.

Канада терма жамоаси мураббийи Олимпиададан четлатилди

Канада футбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи Бев Приестман 2024-йилги ёзги Олимпия ўйинларида рақибларни дрон ёрдамида кузатиш билан боғлиқ можародан сўнг лавозимидан четлаштирилди. Энди Спенс Олимпиада турнири якунига қадар бош мураббий сифатида ишлайди.

Тимур Кападзе: «Испанияга қарши ўйиндан ўзимизга керакли хулосаларни чиқардик»

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Тайёргарлик ҳақида:— Кеча Нант шаҳрига етиб келдик, тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.

Толибон ҳаракатининг бирорта спортчиси Олимпиадада иштирок этмайди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпия ўйинларида Толибон ҳаракатининг бирорта спортчиси иштирок этмаслиги ҳақида баёнот берди. "Толибон ҳукуматининг ҳеч бир вакили Париждаги Олимпия ўйинларига аккредитациядан ўтказилмайди", — дея ХОҚ матбуот котиби Марк Адамснинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.

Олимпия ўйинлари учун дастлабки матбуот анжумани бекор қилинди

Британиянинг Daily Mail нашри 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун дастлабки матбуот анжуманининг тўсатдан бекор қилиниши сабабини айтди. Қайд этилишича, матбуот атжумани бошланишига 20 дақиқа қолганда бекор қилинган.

Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага Париж Олимпиадасидаги навбатдаги ўйинини Мисрга қарши ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда майдонга тушади.

Париж-2024. Камончиларимизнинг рақиблари маълум бўлди

Камончиларимизнинг яккалик дастурида дастлабки босқичда қайд этган натижаларидан кейин аралаш жуфтлик йўналишидаги рақиблари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, мерганларимиз америкалик Кезей Кауфҳолд ва Брэди Эллисон жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади.

Париж-2024. Дайибекованинг биринчи рақиби маълум бўлди

Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк рақибини билиб олди. Қуръага кўра, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юн Дайибековага дастлабки босқичда рақиблик қилади.

Россия Фигурали учиш федерацияси олтин медалларнинг олиб қўйилганидан норози

Россия Фигурали учиш федерацияси (РФУФ) Спорт арбитраж судининг (CАС) қароридан ҳафсаласи пир бўлди. Халқаро конкида учиш иттифоқи Пекин-2022 Олимпия ўйинлари учун жамоавий мусобақа медалларини қайта тақсимлаш ҳақида қарор чиқарган эди.

2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлари тасдиқланди

АҚШ ва Франция шаҳарлари 2030 ва 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.Америка Қўшма Штатларининг Солт-Лейк-Сити шаҳри 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Bonjour Paris: Бугун XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Эйфель минораси, Лувр музейи, Александр III кўприги... Дунёнинг диққатга сазовор бу масканлари ҳақида сўз кетганда беихтиёр кўз олдимизда кўҳна қитъанинг энг қадимий шаҳарларидан бири — гўзал Париж гавдаланади. Илк бор эрамиздан аввалги 52 йилда Юлий Цезарь қайдномаларида тилга олинган бу қадимий кент шу кунларда бутун дунё диққат марказида.

Фигурали учиш бўйича 2022-йилги қишки Олимпиада медаллари Парижда ўз эгаларига қайта топширилади

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Парижда 2022-йилги Олимпия ўйинларидаги фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақалардаги медалларни топшириш маросимини ўтказмоқчи.  Фигурали учиш бўйича жамоавий турнир натижалари Комила Валиевада допинг қабул қилингани сабабли қайта кўриб чиқилди. Унинг дисквалификациясидан сўнг Халқаро конкида учиш иттифоқи Россия терма жамоасини олтин ўрнига бронза билан тақдирлади.

Олимпиада чемпионига ўз мамлакатидан чиқмаслик тақиқи қўйилди

Суд ижрочилари хоккей бўйича 2018 йилги Олимпиада чемпиони Иван Телегинга нисбатан ФССП маълумотлар базасидан 64,8 миллион рубл миқдоридаги қарзларни ундириш бўйича ижро ишини бошладилар. Таъкидланишича, қарийб 59,7 миллион рубл миқдоридаги "жисмоний ва юридик шахслар фойдаси учун мулк"ни ундириш бўйича иш қўзғатилган.

Қозоғистонлик машҳур теннисчи нима учун Олимпиадани ўтказиб юборди?

Қозоғистонлик машҳур теннисчи Елена Рибакина Олимпиадада қатнашишдан бош тортиш сабаби сифатида бронхитни айтди. "Уимблдон" турниридан сўнг мен ўткир бронхит билан касал бўлиб қолдим ва машғулотларга қайтишга уринишларимга қарамай, танам ҳали тиклангани йўқ.

Ҳижоб туфайли француз спортчиси Олимпиаданинг очилиш маросимига рухсат ололмади

Франциялик атлет, югурувчи Сункамба Силла 2024-йилги Париж Олимпиадасининг очилиш маросимига ҳижоб ўрагани учун киритилмаганини айтди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ана бўлмаса! Надаль Олимпиадани ўтказиб юбориши мумкин

Испаниялик теннисчи ва “катта дубулға” турнирларининг 22 карра ғолиби Рафаэль Надаль сон қисмидаги жароҳати сабаб 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда унинг мураббийи Карлос Мойя хабар берди.  "Надалнинг Олимпиадада иштирок этишига кафолат бера олмайман.

WBA россиялик боксчи иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) иккинчи ярим енгил вазн тоифасида америкалик Ламонт Роуч ва Россия вакили Алберт Батиргазиев ўртасидаги чемпионлик жангига рухсат берди. Қарорга кўра, боксчиларнинг жамоаларига музокаралар олиб бориш учун 30 кун муҳлат берилди.

Sport TV'да 26-июль куни Париж-2024 олимпиадасининг очилиш маросими бор

Sport телеканали бугун — 26-июль, жума куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган. Манба: stadion.uz

Париж-2024. Боксчиларимизнинг илк рақиблари маълум бўлди

Париж Олимпиадаси доирасида бокс мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этадиган аёл боксчиларимизнинг илк баҳсдаги рақибалари билан танишинг:-50 кг: Сабина Бобоқулова - Чутамат Раксат (Таиланд)-54 кг: Нигина Ўктамова - Ёмна Айяд (Миср)-57 кг: Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби (Конго Демократик Республикаси)-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле МакКейн (АҚШ).

Испан нашри Ўзбекистон-Испания ўйинига шарҳ эълон қилди

Париж-2024 олимпиадаси футболчи турнири доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Испания ўйини бўйича beinSports мақола эълон қилди.“Испания эркаклар миллий футбол жамоаси Париж-2024 Олимпиадасидаги сафарини Ўзбекистон устидан 1-2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади, аммо бу ўйин охирги дақиқаларгача ҳар томонга ўзгариб кетиши мумкин бўлган ўйин бўлди.

Иброҳимхалил Йўлдошев Ўзбекистон ОТЖ сафини тарк этди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аббосбек Файзуллаев: “Бундай ўйинларда натижани битта вазият ҳал қилади”

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди. Испанияга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон 24 телеканалига ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

Париж—2024. Камончи Амирхон Содиқов саралаш баҳсини якунлади

Ўзбекистон делегацияси футбол баҳсларидан сўнг яна бир спорт турида дебют қилди. Бугун, 25 июль куни камончилар Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказиши режалаштирилган эди.

Париж-2024. Дзюдо баҳсларига қуръа ташланди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, ҳамюртларимиз ўз иштирокларини қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -60 кг: Достон Рўзиев - Дилшод Холматов (Украина)-66 кг: Сардор Нуриллаев - Уильям Лима (Бразилия)-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Сеҳен (Ироқ) -90 кг: Давлат Бобонов - Арам Григорян (БАА)-100 кг: Музаффарбек Тўрабоэв - Нурлихан Шархан (Қозоғистон) / Тома Никифоров (Бельгия)+100 кг: Алишер Юсупов - Наканиели Такаява (Фижи) / Мариус Физел (Словакия)-48 кг: Ҳалима Қурбонова - Лейла Алиева (Озарбайжон)-52 кг: Диёра Келдиёрова - Ута Абе (Япония) / Келли Дегучи (Канада) -57 кг: Шукуржон Аминова - Дабонне (Кот д'Ивуар)-70 кг: Гулноза Матниязова - Сон Хи Мун (КХДР) -78 кг: Ирисхон Қурбонбоэва - Рики Такаяма (Япония) Аралаш жамоавий дастур, 1/8 финал: Ўзбекистон - Канада Эслатиб ўтамиз, дзюдо баҳслари 27-июлдан старт олади.

Париж-2024. Дания гандбол аёллар жамоаси илк турда ғалабага эришди

Дания аёллар терма жамоаси гандбол бўйича Олимпия ўйинлари А гуруҳи 1-тур учрашувида Словения терма жамоасини мағлуб этди. Данияликлар 27:19 ҳисобида рақибларидан кучлироқ бўлишди.

Париж-2024'да илк жаҳон рекорди ўрнатилди

Жанубий кореялик Лим Си Хюн Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида камондан отиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. 21 ёшли спортчи мумкин бўлган 720 баллдан 694 очко жамғариб, саралаш босқичида ғолиб чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.