Халқаро шахмат федерацияси делегацияси юртимизга ташриф буюрди

Халқаро шахмат федерацияси делегацияси юртимизга ташриф буюрди

Шу кунларда Халқаро шахмат федерацияси делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

Дастурга биноан кеча Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги меҳмонлар Самарқанд шаҳрида бўлиб, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Бугун меҳмонларнинг пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” ва бошқа муҳим спорт ҳамда маданият масканлари билан танишиши режалаштирилган.

Шунингдек, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарлари билан расмий учрашувлар ташкил этилиши кутилмоқда.

Манба: uza.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.