Бокс. Собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев нокаутли ғалаба билан қайтди

Бокс. Собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев нокаутли ғалаба билан қайтди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида «IBA Чемпионлар оқшоми» профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Мурат Гассиев даниялик Кем Юнгквистга қарши рингга кўтарилди. Супероғир вазн тоифасида ташкил этилган 10 раундлик жанг муддатидан аввал якунланди.

Жангнинг бешинчи раундида Гассиев Юнгквистнинг бош, тана ва жигар қисмига кучли ҳамда аниқ зарбалар сериясини йўллаб, рақибини нокаутга учратди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.