Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москвадан меҳмонлар ташриф буюрди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москвадан меҳмонлар ташриф буюрди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москва давлат спорт ва туризм университети ректори, профессор Наталя Масягина ҳамда Туризм ва меҳмондўстлик саноати институти директори Александр Ивансовдан иборат делегация ташриф буюрди.

Учрашув давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишки спорт турларини ривожлантириш, талабаларнинг академик алмашинуви ва ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, университет ректори Рашид Маткаримов томонидан Наталя Масягинага Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессори унвони топширилди.

Манба: Minsportuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.