Хабарингиз бор, футбол бўйича Қатарда ўтадиган U23 Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ушбу ёш тоифасида ўтган Африка кубогининг тўртинчи ўрин соҳиби – Гвиния билан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф ўйинида кураш олиб боради. Ташкилий қўмита, мазкур учрашув тафсилотларини маълум қилди.
24-29 март кунлари Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида халқаро "Great Silk Way-2024" турнири бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз ҳам иштирок этишди.
Бугун Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлигида ўтадиган «Катта Дубулға» турнири старт олади. Одатдагидек, дастлабки кун енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамида куч синашишади.
29 март тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида супер енгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуэртасга қарши рингга чиқди.
Суперенгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага тонгда фаолиятидаги 25-жангини ўтказади. Панамалик Хуан Хуертасга қарши кечадиган жанг Ўзбекистон ҳудудида "SPORT" телеканали томонидан трансляция қилинади.
Бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида суперенгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев Хуан Хуертасга қарши рингга чиқади.
“Great Silk Way-2024” халқаро турнири доирасида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Мусобақанинг сўнги босқичига 11 нафар боксчимиз 8 та вазнда етиб келдилар.
Бугун Озарбайжонда бўлиб ўтаётган «Great Silk Way-2024» халқаро турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Хабар берганимиздек 12 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишди.
Франция Аудиторлар суди биринчи раиси Пер Московичининг айтишича, Парижда ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун бюджет харажатлари 3 миллиард евродан 5 миллиард еврогача кўтарилиши мумкин.Аввалроқ Московичи Олимпиада ўйинлари Франция ғазнасига 3 миллиард еврога тушиши ҳақида хабар берган эди.
Хабарингиз бор, Тошкент вақти билан 29 март тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида суперенгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев Хуан Хуертасга қарши рингга чиқади.
Озарбойжонда ўтказилаётган “Great Silk Way-2024” халқаро турнирининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам якунига етди.Кеча ҳам мусобақа доирасида 10 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган эди, улардан эса 7 нафари ғалаба қозониб навбатдаги босқичга йўл олдилар.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Хоразм вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
29-31 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан «Катта дубулға» серияларидаги сўнгги уч стартдан бири ҳисобланади.
Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи, ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоровнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Иқболжон Холдоров 14 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказиладиган “IBA Чемпионлар оқшоми”да рингга чиқади.
Бокудаги бокс бўйича «Great Silk Way» турнирида яна бир кун ортда қолди. Кечаги дастурда вакилларимиздан 10 нафари рингга кўтарилди ва афсуски, Қодир Ахтамов, Самандар Жалолов ва, кутилмаганда, Одилжон Аслоновлар имкониятни бой бериб қўйишди.
Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони Тим Цзю (24-0, 17 KO) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотидан суратлар жойлади. Австралиялик боксчи 31 март куни Лас-Вегас шаҳрида америкалик Себастьян Фундора (20-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилади.
Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб (227,79 балл), жаҳон чемпионига айланди.Илья Малинин бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган фигурали учувчилар Татьяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган.
Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида рингга кўтарилади. Америкалик боксчининг рақиби вақтинчалик WBO камари собиқ соҳиби, хитойлик Чжан Чжилей бўлади.
Англия U-21 терма жамоаси 2023 йилги U-21 Европа чемпионати ғолиби бўлишига қарамасдан, Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди. Чунки, Олимпиададаги футбол мусобақаси ФИФА томонидан эмас, балки Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказилади.
Озарбайжондаги «Great Silk Way-2024» халқаро турнирининг бугунги баҳслари ўз якунига етди.Биринчи кун доирасида 10 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган эди.
24 март куни Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Халқаро турнирнинг биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа доирасидан 10 нафар вакилларимизнинг чиқиши ўрин олган.
WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.
WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.
Россиялик боксчи Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдан ҳеч қандай гонорар олмаганини маълум қилди.“Мен гонорар олмадим.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг 28 март куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида панамалик Хуан Хуертасга қарши рингга кўтарилади.
Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири старт олади. 83 мамлакатдан 531 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
22 мартдан 6 апрелгача Хитой давлатининг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон бокс аёллар миллий терма жамоаси Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Ушбу йиғин олдинда турган нуфузли ва Халқаро мусобақалар ҳамда, Париж-2024 Олимпияда ўйинлари учун тайёрлов босқичи ҳисобланади.
Дунёнинг 74-ракеткачиси, франциялик теннисчи Артур Казо Майамида (АҚШ) ўтказилаётган “Мастерс” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финал саралаш баҳсида ҳушини йўқотди.Ҳодиса Казо ва ҳамюрти Гарол Майо ўртасидаги учрашувнинг учинчи сетида қайд этилган.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо кўпчилик ўқиб ҳазм қила олмаётган ушбу жангга ўз муносабатини билдирди. Хабарингиз бор, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ёзда видеоблогер Жейк Полга қарши профессионал бокс жангида рингга кўтарилади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Бектемир Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.