WBC рейтинги янгиланди. Баҳодир Жалолов 3 поғона кўтарилди

WBC рейтинги янгиланди. Баҳодир Жалолов 3 поғона кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов WBC рейтингида 9-ўриндан ва 6-ўринга кўтарилди.

WBC рейтинги янгиланди. Баҳодир Жалолов 3 поғона кўтарилди
Ўта оғир вазн тоифасида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган Жалолов рейтингда 3 поғона кўтарилишга эришди. Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Баҳодир ҳаваскор боксдаги фаолиятини тугатиб, тўлиқ профессионал боксга ўтишини эълон қилди.

Баҳодир Жалоловнинг проф рингдаги натижаси: 14:0. 14 та жангнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи муддатидан олдин ғалаба қозонган.

WBC рейтингида бошқа ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни:

Супер ярим ўрта вазн: Исроил Мадримов 3-ўринда;

Ярим ўрта вазн ( — 66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўринда;

Биринчи ярим енгил вазн ( — 55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди;

Енгил вазн ( — 50,82 кг): Олимжон Назаров 35-поғонани банд этган;

Биринчи ўта енгил вазн ( — 47,6 кг): Ҳасанбой Дўстматов 4-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.