Бокс бўйича россиялик мураббий билан боғлиқ ҳодиса юзасидан тергов бошланди

Бокс бўйича россиялик мураббий билан боғлиқ ҳодиса юзасидан тергов бошланди

Полиция Курск вилоятидан бокс бўйича мураббийнинг ўсмирлар томонидан калтаклангани юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда Россия бокс федерацияси хабар берди.

“Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари барча зарур чораларни кўрмоқда. Россия бокс федерациясининг масъул ходимлари мураббий ва унинг вакиллари билан боғланишди, у бокс жамоатчилиги томонидан максимал даражада қўллаб-қувватланмоқда ва унга ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади ташкилот матбуот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Эдуард Солошенконинг машғулотларига қарши чиққан ҳолда саккиз нафар шогирди уни калтаклаган.

Жанжалдан кейин у маҳаллий касалхонага ётқизилган. Олинган жароҳатлар натижасида Солошенко кўриш қобилиятини йўқотиши мумкин. Бу воқеа Белгород вилоятида содир бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.