Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина – мамлакатимиз фахри. У саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Баҳодир Жалолов ихтисослаштирилган бокс спорт мактабини бориб кўрди. Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади.
Бугун Италияда давом этаётган турнир доирасидан икки нафар аёл боксчимиз баҳсларини ўтказишади. Кечаги ғалабадан сўнг Райҳона Қодирова, навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун -60 кг вазнда германиялик Мариа Ганглбауерга қарши рингга кўтарилади.
Италияда давом этаётган 1-жаҳон лицензион турнири доирасида бугун уч нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва аёлларимиздан Райҳона Қодирова Париж-2024 йўлланмаси учун ўз юришларини муваффақиятли бошлашди.
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган «Ҳумо» чорак финал босқичида плей-оффни якунлади. Дастлабки 5 та ўйиндан кейин "Сариарқа" клуби 3:2 ҳисобида олдинда эди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Исроил Мадримов 8 март куни навбатдаги жангини ўтказади.Мадримов WBA жаҳон чемпионлик камари учун Магомед Курбановга қарши жанг қилади.
Таиланднинг Районг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши оқ доналарда ўйнади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлади.-80 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев иорданиялик Ҳусайн Ишайишни 5:0 ҳисобида таслим этди ва навбатдаги турга йўл олди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) февраль ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади.
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 300 да жанг қилиш учун таклиф бўлганини айтиб ўтди.UFC’нинг юбилей рақамли турнири Лас Вегасда 13 апрель куни бўлиб ўтади.
Кеча Россиянинг Сочи шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилди. Ушбу бокс кечасида яримоғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Одилжон Аслонов ҳам рингга кўтарилди.
Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлайди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Тўрабек Ҳабибуллаев рингга кўтарилади.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент «Катта дубулға» турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.
АҚШнинг Нью-Йорк штатида Ўзбекистон вақти билан 3 март, якшанба тонгида катта профессионал бокс турнири ўтказилди.Ушбу бокс кечаси доирасида ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга қарши жанг қилди.
Нодирбек Абдусатторов «Prague Chess Festival» турнирининг 5-турида польшалик Бартел Матеуш устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба ҳамюртимизга FIDE рейтингида 3,6 балл келтирди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда польшалик Бартел Матеушга қарши қора доналарда ўйнади.
Тошкентда ўтаётган "катта дубулға" мусобақасида -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ғалабага бўлган иштиёқларини муносиб тарзда намойиш этишди. Шаҳрам Аҳадов пойтахтимизда ўтаётган турнирда бронза медалини қўлга киритди.
Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунида уч нафар дзюдочимиз медаллар учун курашадиган бўлди. Уларнинг рақиблари билан танишинг:Бронза медали учун:-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Маҳмадбек Маҳмадбеков (Нейтрал атлет)-73 кг: Обидхон Нўмонов - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)-70 кг: Гулноза Матниязова - Маргит де Вугт (Нидерландия) Манба: olympic.uz
Бугун, 2 март куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучон шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.Ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик 8 нафар профессионал боксчи рингга чиқади.
“Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олди. Бугун ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Греция пойтахтида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Рўзиев Тошкент «Катта дубулға» турнирида ҳамюртларимизнинг илк медалига муаллифлик қилди. Спортчимиз -60 кг вазн тоифасида кечган финал баҳсида жаҳон чемпионати совриндори, грузиялик Гиорги Сардалашвилини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Домараджу Гукешга қарши оқ доналарда ўйнади.
3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсизио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади.Ушбу мусобақада 112 та давлатдан 632 нафар боксчи 49 та йўлланма учун рингга кўтарилади.
Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби бугун плей-офф босқичида бешинчи ўйинни ўтказди.Хабарингиз бор, тўртта ўйиндан кейин жамоамиз 1:3 ҳисобида ортда қолаётганди.
-52 кг вазн тоифасининг финал баҳсида Гулҳаё Жўраева франциялик спортчи Амандин Бушар билан баҳс олиб борди. Ушбу курашда ҳамюртимизга бироз омад етишмади ва Гулҳаё турнирни кумуш медали билан якунлайдиган бўлди.
Тошкент “Катта Дубулға” турнирининг илк кунида дастлабки олтин медални бизга терма жамаомиз аъзоси Достон Рўзиев тақдим қилди. -60 кг вазн тоифасининг финал баҳсида ҳамюртимиз Грузия вакили Гиорги Сардалашвили билан кураш олиб борди ва ғалабага эришди.
Испаниялик жангчи “Сантяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган UFC оқшомининг марказий жангида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Испания телевидениясига берган интервьюсида айтиб ўтган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.