Самарқанд-2023. ЖЧнинг иккинчи кунида Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов яхши иштирок этишди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатнинг иккинчи куни якунланди.Эркаклар ўратсидаги мусобақада Магнус Карлсен иккинчи кундан сўнг 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, пешқадамликни давом эттирмоқда.

АTP'да балл бериш системаси ўзгарди

Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АTP) турнирларда рейтинг очколарини бериш тизимига ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди. Асосий тур тадбирлари энди кўпроқ балл беради ва Challenger Series мусобақалари энди камроқ балл беради.

Ўзбекистон делегацияси Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади

2024 йилнинг 19 январь – 1 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси бўлиб ўтади. Дунёнинг 80 мамлакатидан 1900 нафар атлет иштирокида ўтиши кутилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

Самарқанд-2023. ЖЧнинг биринчи кун баҳслари якунланди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатнинг биринчи куни якунланди.«Опен» дастурида Магнус Карлсен 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Наоя Иноуэнинг кейинги рақиби Муроджон Аҳмадалиев бўладими?

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBC ва WBO камарлари соҳиби Наоя Иноуэ (26-0, 23 КО) WBA ва IBF чемпиони Марлон Тапалесни (37-4, 19 КО) мағлубиятга учратди.Иноуэ аввалига 4-раундда рақибини нокдаун қилган бўлса, 10-раундда уни бир йўла нокаутга учратди.

Абдумалик Халоков: «Энди бор эътиборим фақат Олимпиаданинг олтин медалида бўлади»

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков учун бу йил муваффақиятли ўтди. Иқтидорли боксчимиз Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ғалаба қозониш баробарида Париж-2024 Олимпиадасига ҳам йўлланма қўлга киритди.

Жастин Гетжи UFC-300 турнирида жанг қилади

UFC собиқ жангчиси Чейл Соннен Жастин Гетжи ва Макс Ҳоллоуэй UFC-300 да октагонга кўтарилишини айтиб ўтди.“Келинг, UFC-300га қараймиз.

Қиличбозларимиз катта турнир олдидан Венгрияга учиб кетишди

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари, яккалик дастурда Париж-2024 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Зайнаб Дайибекова, Шерзод Мамутов ҳамда Муса Aймуратов Венгрияга йўл олишди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда халқаро ўқув-йиғин машғулотида иштирок этишади.

Самарқандда ўтказиладиган Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Самарқандда бўлиб ўтадиган Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.Матбуот анжуманида Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Адҳам Икромов, шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев, FIDE президенти Аркадий Дворковичлар иштирок этди.

Конор Макгрегор Мэнни Пакьяога қарши рингга чиқмоқчилигини маълум қилди

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиш истаги борлигини маълум қилди.“Меннини жуда ҳурмат қиламан.

Ўзбек дзюдосида йил сарҳисоби: Муроджон Йўлдошев ва Диёра Келдиёрова энг яхши деб топилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг 2023 йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда якунига етиб бораётган йилда қайд этилган натижалар эсга олиниб, янги Олимпия йили учун режалар кўриб чиқилди.

Ҳамюртимиз Aбу-Дабида тенгсиз деб топилди

БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги мусобақа якунланди. Турнирнинг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг «Sunway Sitges 2023» мусобақасидаги иштироки ҳақида

Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган «Sunway Sitges 2023» халқаро шахмат фестивали ўз ниҳоясига етди.Кеча бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 10 нафар юртдошимиз совриндорлар сафидан жой олди.

Бокс. Энтони Жошуа Отто Валлинни муддатидан олдин мағлуб этди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий жанги Энтони Жошуа ҳамда Отто Валлин ўртасида кечди.

Бокс. Деонтей Уайлдер тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жозеф Паркерга мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу бокс оқшомида Деонтей Уайлдер Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Дмитрий Бивол Линдон Артурни мағлуб этиб, камарини муваффақиятли ҳимоя қилди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди.Ушбу бокс оқшомида WBA чемпиони Дмитрий Бивол ва Линдон Артур ўртасида жанг кечди.

Жошуа Валлинга, Уайлдер эса Паркерга қарши. Бугун Саудияда катта бокс оқшоми бўлиб ўтади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь, шанба куни катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.Бокс кечасининг асосий жанги Энтони Жошуа (26-3) ва Отто Валлин (26-1) ўртасида кечади.

Тўлқин Қиличев: «Майк Тайсон Тошкентга келганда ҳам машғулотларни канда қилмади»

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев “Nma Gap” подкастида иштирок этди. Суҳбат давомида мураббий афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келгани ва унинг ҳамон диетани сақлаётгани ҳайрон қолдирганини айтиб ўтди.

Оғир атлетика бўйича чемпионимиз муносиб тақдирланди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Aзимов иштирок этиб, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборовани алоҳида эътироф этди ва спортчимизга тантанали равишда хонадон калитини топширди.

Ҳамюртимиз БААда совриндор бўлди

Шу кунларда БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги нуфузли турнир ўтказилмоқда. Aҳамиятлиси, унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aбдураҳмон Aбдуллаев шоҳсупага кўтарилди.

IBA президенти Баҳодир Жалоловга BMW автомобилини совға қилди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов уйланди.IBA президенти Умар Кремлёв Баҳодирга BMW Х5 автомобилини тўёна сифатида совға қилди.

Олимпия чемпионимиз оила қурди

Баҳодир Жалолов уйланди. Кеча, 21 декабр куни Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида боксчимиз Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

Осиё ва Пара Осиё ўйинларининг қаҳрамонларига пул мукофотлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига биноан Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ва Пара Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, спорт федерациялари масъуллари, спортчи ва мураббийлар, ОAВ ходимлари иштирок этишди.

Ислом Махачев UFC-299да Оливейра ёки Гетжига қарши жанг қилиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC-299 турнирида жанг қилмоқчи. Бу ҳақида Махачевнинг менежери Ризвон Магомедов билан суҳбатда бўлган журналист Игор Лазорин маълум қилди.

Оғир атлетика. Азимжон Холев Грузиядаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Тбилиси шаҳрида 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби, айни дамда Грузия оғир атлетика федерацияси президенти ҳисобланган Кахи Кахиашвилига бағишланган «Кахи кубоги» очиқ турнири бўлиб ўтди. Таъкидлаш керакки, ушбу халқаро мусобақа 1994 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Шаҳрам Ғиёсов 2024 йилнинг февраль ойида рингга қайтади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0) 2024 йилда чемпионлик камари учун жанг қилмоқчилигини айтиб ўтди.“Ҳар доим жангга тайёрмиз.

Хушхабар! Таэквондочиларимиз Париж-2024 Олимпиадасининг аралаш жамоавий дастурида қатнашишади

Таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий йўналиши йирик комплекс мусобақалар дастурига киритилмоқда. Ушбу йўналиш Париж-2024 га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.

Бутунжаҳон бокс ташкилоти декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Янгиланган рейтингдан 5 нафар ўзбекистонлик боксчи жой олди: Ҳасанбой Дўстматов (биринчи ўта енгил вазн -48,8 кг): 8-ўрин;Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси -50,8 кг): ноябрь ойдаги ўрнидан 5 поғона пастлаб, 7-ўриндан жой олди;Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси -55,3 кг): 6-ўрин;Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн тоифаси -66,6 кг): 4 поғона юқорилаб, 3-ўринни эгаллади;Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн -76,2 кг): 2 поғона кўтарилиб, 7-ўриндан жой олди.

Таэквондочиларимиз жамоамиз баҳсларда Жаҳон кубоги финалига чиқишди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» турниридан сўнг жамоавий йўналишда Жаҳон кубоги бошланди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Допинг қабул қилгани аниқланган ўзбекистонлик енгил атлетикачи вақтинчалик дисквалификация қилинди

Енгил атлетика бўйича мустақил антидопинг органи (AIU) бир қанча спортчиларни мусобақалардан четлатди.Ташкилотнинг баёнотига кўра, Марокаш, Колумбия, Боливия, Италия каби мамлакатлардан бир нафардан, Кениядан эса 3 нафар спортчи мусобақалардан четлатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.