Париж — 2024. Бугун триатлон бўйича мусобақаларда узилиш бўлмайди

Париж-2024. Бугун триатлон бўйича мусобақаларда узилиш бўлмайди

Халқаро триатлон иттифоқининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида Олимпия ўйинларида триатлон бўйича бугун, 31-июль куни ўтказилиши режалаштирилган мусобақалар тўлиқ ҳажмда бўлиб ўтиши маълум қилинди.

«Биз сузиб борамиз», деди Жаҳон Триатлон матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.

Аввалроқ, Париж — 2024 Олимпиада ўйинларида Сена дарёсидаги сув сифати ёмонлиги сабабли триатлончилар учун режалаштирилган иккита машғулот ўтказилмаган ва эркаклар ўртасида 30-июль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган медалли баҳслар чоршанба кунига кўчирилган эди.

Шундай қилиб, бугун, 31 июль куни триатлон бўйича аёллар ўртасидаги мусобақалар ҳам ўтказилиши керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.