Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шенси, Шандун, Сзянсу, Сзянси, Анхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрди.
Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
MANBA: Халқ сўзи
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.