III дивизионнинг «Б» гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.
Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида кечган қизиқарли ўйинда ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди.
Терма жамоамизга ғалаба келтирган ўйинда туркманистонликлар дарвозасига йўлланган шайбаларга Рустамхонов(3), Камолов, Попов, Равшанов, Дадахўжаев, Азимов муаллифлик қилди.
Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.
Бугун, 4 март куни Ўзбекистон U 18 термаси навбатдаги ўйинда Босния ва Герцеговина жамоаси билан рўбарў келади.
Жаҳон чемпионати баҳслари 6 мартга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.