 
 
Бугун қиъта биринчилигида биз учун муҳим кун. Боиси, бугун нақд 4 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳсларга киришади.
Жумладан, Тошкент вақти билан соан 11:48 да аёллар ўртасида  87 кг вазн тоифасида «А» гуруҳ беллашувлари старт олади.
Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини икки нафар вакилимиз  Нигора Сувонова ҳамда Турсуной Жабборова ҳимоя қилади.
Шунингдек, соат 15:48 дан бошлаб эркаклар ўртасида  109 кг вазн тоифасида яна икки нафар ҳамюртимиз  Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов баҳсларга киришади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.