Триатлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди
Самарқанд мезбонлигида триатлон бўйича ўтказилган “World Triathlon Cup Samarkand 2025” мусобақаси якунланди.
35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этган мусобақанинг аёллар баҳсида олтин медал Халқаро триатлон федерацияси байроғи остида ҳаракатланган Диана Исаковага насиб этди.
Эркаклар ўртасидаги муросасиз беллашувлар якунида франциялик спортчи Максим Ҳуэбер ғолиб бўлди. Мусобақа якунида Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Халқаро триатлон федерацияси ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзоланди.