Муҳташам «Алпомиш» муз саройида юқори савияда ташкил этилган турнирда дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан жами 835 нафар дзюдочи икки ёш тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди. Кадетлар ўртасидаги мусобақада жами 514 (345 ўсмир, 169 қиз), ёшлар ўртасида эса 321 (222 ўғил болалар, 99 қизлар) дзюдочи ўзаро беллашди.
Тўрт кун мобайнида бевосита аренадан мусобақани кузатиб борган Халқаро дзюдо федерацияси ҳамда Осиё дзюдо иттифоқи мутасаддилари Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган Tashkent Cadet and Junior Asian Cup 2025 турнирининг ташкилий жиҳатларига юқори баҳо беришди.
Аҳамиятлиси, ўз тарихида юбилей 30-маротаба ташкил этилган ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари роппа-роса 70 та медаль қўлга киритишди. Кадетларимиз 10 та олтин, 10 та кумуш, 18 та бронза, жами 38 та медалга эга чиқишди. Ёшларимиз эса Ўзбекистон делегациясига 9 та олтин, 9 та кумуш, 14 та бронза, жами 32 та медални медални тақдим этишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.