Шахмат. Жавоҳир Синдаров Швециядаги мусобақа ғолибига айланди

Шахмат. Жавоҳир Синдаров Швециядаги мусобақа ғолибига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Швецияда ўтказилган халқаро турнир — TePe Sigeman & Co 2025 мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди.

Турнир 7 турдан иборат бўлиб, 8 нафар таклиф этилган кучли шахматчилар иштирокида «раунд-робин» форматда ўтказилди. Жавоҳир турнир давомида иккита ғалаба (Жонги Тан ва Эрвин Л’Ами устидан) ва бешта дуранг натижаси билан умумий 4.5/7 очко тўплади.

Жавоҳирнинг мусобақадан кейинги статистикаси:

очко — 4.5/7
перформанс рейтинг — 2741
FIDE классик рейтинг очкоси — +3.5
FIDE Circuit очкоси — 16.17

Бу натижа Жавоҳирга нафақат турнир ғолиблигини олиб келди, балки FIDE Circuit 2025 рейтингда муҳим очколарни қўшди. Ушбу очколар 2026-йилги Номзодлар турнирига саралаш учун ҳисобга олинади.

Манба: https://t.me/uzchess

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.