Спортнинг регби тури бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди!

Спортнинг регби тури бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди!

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган спорт мактаби стадионида U — 19 (эркаклар ва аёллар) ўсмирлар ўртасида спортнинг регби тури бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган — 12 та ўғил болалар ва 5 та қизлар жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қизғин баҳс ва муросасиз беллашувларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра:

Эркаклар ўртасида:
1-ўринни Хоразм вилояти жамоаси,
2-ўринни Тошкент шаҳар жамоаси,
3-ўринни Наманган вилоят жамоаси,

Аёллар ўртасида:
1-ўринни Хоразм вилояти жамоаси,
2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси,
3-ўринни Ўзбекистон Миллий университети жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақирланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.