Навбатдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги натижаларни янада яхшилашга қаратилган семинар ўтказилди

Навбатдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги натижаларни янада яхшилашга қаратилган семинар ўтказилди

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш бўйича Президент қарори лойиҳаси юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Спорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли тузилмалар масъул ходимлари иштирок этди.

Мазкур Қарор лойиҳасида асосий эътибор сўнгги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қўлга киритилган натижаларни мустаҳкамлаш ва навбатдаги ўйинларда натижаларни янада яхшилашга қаратилмоқда.

Шунингдек, Қарор лойиҳасига мувофиқ Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг устувор вазифалари муҳокома қилиниб, ушбу масалалар юзасидан Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказиладиган тақдимотга пухта тайёргарлик кўриш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.