Мазкур турда қора доналарда ҳиндистонлик Аравинд Читамбарамга қарши ҳаракатланган Ёқуббоев ғалабага тенг дурангга эришди.
Ўйиннинг 10-юриш ҳолатида томонлар муроса йўлини танлади. Ушбу натижа орқали ҳамюртимиз очколари сонини 2,5 тага етказиб олган бўлса, Аравинд Читамбарамнинг очкоси 4 тани ташкил этди. Ушбу турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха оқ доналарда Гледура Беньяминни енгиб, 4 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига пешқадамликка эга чиқди.
Бугун, 4 июнь куни ташкил этиладиган 7-тур учрашувларида шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда даниялик Йонас Буль Бьерре билан, турнир пешқадами Рамешбабу Праггнанандха қора доналарда арманистонлик Арам Ҳакобян билан куч синашади.
Мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат турнир 9 та турдан иборат бўлиб, мусобақалар 6 июнга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.