Илк маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Германия, Австрия ва Қирғизистондан келган 1000 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.
Халқлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада иштирокчилар 3 км, 10 км ва ярим марафон масофаларида баҳсларги киришди.
Қувонарлиси, ярим марафон (21,1 км) йўналишининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Отабек Тошқуватов 1 соат 7 дақиқа 7 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Аёллар орасида эса Шоҳсанам Ҳуррамова белгиланган масофани 1 соат 23 дақиқа 33 сонияда босиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 10 км. масофада ҳамюртимиз Руслан Ҳожиев 33 дақиқа 22 сония натижа билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.