Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Инсайдер Кайл Докаснинг хабар беришича, 31 ёшли спортчи 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Рўзибоев мазкур турнир доирасида полшалик Михал Олексейчукка қарши октагонга чиқади. Маълумотларга кўра, ҳар икки жангчи ўз саҳифалари орқали Чикагода жанг қилишларини тасдиқлашган.

Рўзибоев фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, 36 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Агар полшалик спортчига қарши жанг расман тасдиқланса, бу ўзбекистонлик MMA устаси учун UFCъдаги олтинчи жанг ҳисобланади. У бунгача мазкур промоушинда марта октагонга чиқиб, 4 та ғалаба ҳамда 1 марта мағлубият қайд этган эди.

Нурсултон охирги жангини 18 май куни америкалик Дастин Штолцфусга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ғалаба қозонганди.

30 ёшли Олексейчук шу кунга қадар MMA оламида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 9 марта имкониятни бой берган. У сўнгги жангини 12 апрель куни америкалик Седрикес Думасга қарши октагонга чиқиб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритган эди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.