Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ҳокимликлар билан биргаликда “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионатининг дастури тасдиқланди.
“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари “Dota2”, “CS2”, “FC25” ўйинлари ҳамда “Just Dance” фижитал рақс бўйича 3 босқичда ташкил этилиши назарда тутилган.
1-босқич 9-14-июнь кунлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ташкил этилса, 2-ҳудудий босқич 16-21 июнь кунлари ўтказилиб, унда ғолибликка эришган жамоалар 23-25 июнь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этиладиган финал босқичида куч синашади.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақаларида муносиб иштирок этган иқтидорли ёшлар мамлакат терма жамоаларига жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025”нинг республика босқичи ғолиблари тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланади. Шунингдек, мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганларга пул мукофотлари топширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.