Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Конгрессда ташкилотнинг Олий бошқарув органи — IJF Ижроия қўмитаси аъзолиги ҳамда IJF Таълим директори (IJF Education Director) лавозимларига сайланди.
Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти ҳисобланган Камилов бундан буён Халқаро дзюдо федерациясининг таълим йўналишидаги ислоҳоти, яъни мураббийлар, ҳакамлар, маъмурий тизим мутахассисларини тайёрлаш, кадрлар масаласини ҳал этишга эътиборини қаратади.
Шунингдек, у IJF президенти Мариус Визер билан елкама-елка дзюдонинг олимпия спорт турлари оиласидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш йўлида иш олиб боради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.