Бугун Париж-2024 қаҳрамонлари жаҳон чемпионати медаллари учун курашади
Венгрияда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасидаги иштирокчиларга навбат етиб келди. Бугун эркаклар +100 кг, аёллар +78 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади. Кун давомида Париж 2024 қаҳрамонлари Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов, шунингдек, Ирисхон Қурбонбоева медаллар учун кураш олиб боришади.
+100 кг: Алишер Юсупов – Мбагник Ндиае (Сенегал)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Юр Спийкерс (Нидерландия)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Эрика Симонетти (Италия)
Манба: Olympic.uz