Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль

Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль

Вьетнам мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

Муросасиз баҳслар давомида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди. Батафсил:

Кумуш медаль:
— 63 кг: Ҳусниддин Олимбоев

Бронза медаль:
— 50 кг: Жонпўлат Тўлқинбоев
— 87 кг: Раҳимжон Узоқов
— 50 кг: Муштарий Толипбекова
— 59 кг: Лайло Собирова

Аҳамиятлиси, мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.